• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкентнинг бош режаси 2020 йилда тақдим этилиши кутилмоқда. Ҳокимлик унинг концепциясини 2019 йил апрелидаёқ тақдим этишга ваъда берганди

    Тошкент шаҳрининг бош режаси 2020 йилда жамоатчиликка тақдим этилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимининг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Даврон Ҳидоятов Сенатнинг 23-ялпи мажлисида маълум қилди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири.

    Даврон Ҳидоятов.

    Даврон Ҳидоятов.
    Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

    Сенатор Зайниддин Низомхўжаев қонунчиликка мувофиқ, Ўзбекистонда шаҳарларнинг бош режалари ҳар беш йилда тасдиқланиши лозимлигини эслатиб, Тошкент шаҳрида бундай режа ҳали ҳам йўқлиги, оқибатда аҳоли қаерда уй-жойлар бузилиши ва дарахтлар кесилишидан бехабар қолаётгани, бу эса жамоатчиликнинг норозиликларига сабаб бўлаётганини таъкидлади.

    Сенаторнинг саволига жавоб бераркан, Даврон Ҳидоятов ҳақиқатан ҳам 2013 йилда Тошкент шаҳрининг бош режаси ишлаб чиқилгани, бироқ тасдиқланмаганини тан олди. Айни вақтда, Туркия компанияси томонидан бош режа лойиҳаси тайёрланаётгани ва уни 2020 йилда тақдим этиш кутилаётганини маълум қилди.

    Тошкент шаҳрининг бош режаси 2013 йилда ишлаб чиқилган, лекин у вақтда, ҳақиқатан ҳам, тасдиқланмаган. Ўтган йили уни кўриб чиққанимизда, бу бош режа ҳозирги кун талабларига тўғри келмаслиги ойдинлашди. Шу сабабдан биз 2019 йилнинг ўзида Туркия компаниясини жалб қилган ҳолда шаҳар бош режаси концепциясини ишлаб чиқдик, тасдиқладик ва раҳбарга кўрсатдик.

    Ҳозирги кунда бош режа бўйича иш олиб бориляпти ва, ўзингизга маълумки, бош режани тайёрлаш бир кунда бажариладиган иш эмас. Баъзи шаҳарлар, масалан, Россиядаги Қозон, Москва шаҳарлари вакиллари билан мулоқотимизда бош режани тайёрлаш беш йилдан саккиз йилгача ҳам вақт олгани айтилди. Бунда нафақат экология, балки барча масалаларни кўриб чиқиш керак.

    Ҳозир бош режа бўйича иш олиб бориляпти. Келаётган 2020 йилда, режа бўйича, бош режани қабул қилиб оламиз. Ўйлайманки, биз кейинги йилларда бош режани жамоатчиликка ва раҳбаримизга тақдим этамиз.

    Даврон Ҳидоятов, Тошкент шаҳар ҳокими биринчи ўринбосари

    Маълумот учун, Президент Шавкат Мирзиёев 2018 йил августидаги фармони билан пойтахт ҳокимлигига 2019 йил 1 январга қадар Тошкентнинг бош режаси концепциясини тасдиқлаш тўғрисидаги Президент қарори лойиҳасини тақдим этиш, шунингдек, 2019 йил 1 декабргача тасдиқланган бош режа концепцияси асосида пойтахтнинг янги бош режасини тасдиқлаш тўғрисидаги Президент қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиши тўғрисида топшириқ берган эди.

    Февралда бош режа концепцияси апрель ойи охиригача тайёр бўлиши, лойиҳа устида Хитой, Туркия, Буюк Британия компаниялари иш олиб бораётгани айтилди (аслида концепцияни тасдиқлаш тўғрисидаги қарор лойиҳаси 2019 йил 1 январгача Президентга киритилиши лозим эди). Бунинг учун Тошкент 3D-камералар ўрнатилган вертолётлар воситасида, бош вазир Абдулла Арипов ва пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев иштирокида «сканердан ўтказилиши» айтилди. Апрель ойига келиб бош режа концепцияси тақдимоти 20 майгача кечиктирилгани маълум бўлди.

    Июнь ойида эса қурилиш вазири ўринбосари Шуҳратхўжа Ҳошимов журналистларнинг Тошкент шаҳар бош режаси концепцияси нима учун кечикаётгани ҳақидаги саволга жавоб бера туриб, бу шаҳар ҳокимлигининг муаммоси эканини айтган, шунга қарамай: «Концепция яқин бир ярим—икки ой ичида тайёр бўлади», деб таъкидлаган эди. Бу орада Британиянинг Беной архитектура компанияси Чирчиқнинг нариги соҳилида қуриладиган Янги Тошкентнинг мастер-плани лойиҳасини тақдим этган эди (кейинроқ ҳокимлик бу ҳали тасдиқланмаган лойиҳа эканлигини билдирган эди).

    Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев май ойида блогер Кирилл Алтманъга берган интервьюсида бош режа масаласида шошилмаслик кераклигини айтган эди. Июнь ойи охирида бўлиб ўтган матбуот анжуманларининг бирида эса ҳоким стратегияни белгилашда ҳар доим ҳам бош режа лозим, деб ўйламаслигини таъкидлаган эди. «Ҳозир, кўпчилик, бош режа бўлса, ҳаётимиз осонлашиб қолади, деган тушунчада юрибди. Аммо, бош режа иқтисодий-сиёсий ёхуд бошқа соҳаларда ривожланишларни белгилаб беради, дегани эмас», — деганди ҳоким Ортиқхўжаев.

    12.10.2019, 16:10   Изоҳ (0)   11458
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев Бокуда Туркий кенгашнинг еттинчи саммитида иштирок этади

    12.10.2019, 16:02

    ХТВга қарашли нашр Фарғонада ЙТҲда ҳалок бўлган педагоглар ҳокимлик топшириғини бажариш учун кетаётганини маълум қилди

    12.10.2019, 15:46

    Ўзбекистонда ОАВ нархлар ҳақидаги маълумотларни миллий валютада беряптими?

    12.10.2019, 15:29

    Хоразмда туризм полицияси манзили Google Maps тизимига киритилди

    12.10.2019, 14:54

    Намангандаги Ҳамроҳ ва Истиқлол кўчалари туташган бурчак йирик чиқиндихонага айланди (фото)

    12.10.2019, 14:35

    Сенат: Охирги уч йилда дарахтларни кесиш қарийб 60 фоизга ортган. Ўрмон хўжалиги органларининг мансабдорлари ҳам дарахтни ноқонуний кесмоқда

    12.10.2019, 14:17
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!

     

    Тавсия этамиз

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда қурилиш ишлари электр энергияга талабни олдиндан инобатга олиб амалга оширилади

    Ўзбекистон | 10 август, 17:10

    Санкциялар Россия авиациясини фалажлади: бир йилда фақат битта самолёт ишлаб чиқарилган

    Дунё | 10 август, 16:40

    “Тоғлик куёв” фильми орқали танилган актор ва каскадёр Йўлчи Ортиқов 51 ёшида вафот этди

    Маданият | 10 август, 16:11

    Британиянинг ядро бомбалари сақланадиган базасидан денгизга радиоактив сув сизиб чиққан — махфий ҳисобот

    Дунё | 10 август, 15:45

    Ўзбекистонда биринчи марта тунги ёруғлик орқали иқтисодий фаоллик баҳоланди

    Ўзбекистон | 10 август, 15:05

    Тель-Авивда минглаб аҳоли ҳукуматга қарши намойишга чиқди

    Дунё | 10 август, 14:17

    АҚШ давлат котиби Исроил–ҲАМАС музокаралари издан чиқишида Макронни айблади

    Дунё | 10 август, 13:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.