• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Сенат: Охирги уч йилда дарахтларни кесиш қарийб 60 фоизга ортган. Ўрмон хўжалиги органларининг мансабдорлари ҳам дарахтни ноқонуний кесмоқда

    Дарахтларни ноқонуний кесиш каби ҳуқуқбузарликлар биргина туман ва шаҳарларда эмас, балки ўрмон фонди ерларида ҳам содир этилмоқда. Бу ҳақда 12 октябрь куни Олий Мажлис Сенатининг 23-ялпи мажлисида айтиб ўтилди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири Мусулмонбек Иброҳимов.

    Ялпи мажлисда мамлакатда дарахт ва буталарни кесишда қонун ҳужжатларига риоя этилиши ҳолати юзасидан манфаатдор вазирлик ва идоралари раҳбарларининг ахбороти эшитилди.

    Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

    Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

    Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси дарахт ва буталарни кесиш билан боғлиқ муаммолар ҳақида маълумот берди.

    Хусусан, 2017 йилга нисбатан жорий йилда дарахтларни кесиш 56 фоизга ортган.

    Айни пайтда дарахтларни ноқонуний кесиш билан боғлиқ 3 мингдан ортиқ ҳуқуқбузарлик аниқланган бўлиб, салбий кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 66 фоизга ортган.

    Ҳуқуқбузарларга нисбатан жами 4 миллиард 524 миллион сўм миқдорида жарима қўлланилган ва зарар ўрнини қоплаш белгиланган бўлса-да, 1800 дан зиёд маъмурий иш юзасидан 3 миллиард 72 миллион сўм маблағ ҳанузгача ундирилмаган.

    Ноқонуний дарахт кесиш ҳолатлари ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганда Сурхондарёда 509 та, Қашқадарёда 368 та, Бухорода 271 та, Фарғонада 224 та, Хоразмда 187 та, Самарқандда 161 та ҳуқуқбузарлик содир этилган, Тошкент шаҳрида эса мазкур кўрсаткич 203 тани ташкил қилган.

    Мисол учун, Тошкент вилояти Юқоричирчиқ тумани Ийк ота МФЙ, Тошкент—Ғазалкент—Чорбоғ йўлида 155 туп дарахт қонунга зид равишда йўл ташкилоти томонидан кестирилган ва табиатга 455 миллион сўмдан ортиқ зарар етказилган.

    Бу каби салбий ҳолатлар аҳолининг экологик-ҳуқуқий маданияти даражасининг пастлиги, айрим фуқаролар (браконьерлар)нинг ўз манфаати ва эҳтиёжлари йўлида ўсимлик дунёси объектларидан қонунга хилоф тартибда фойдаланиши оқибатида юзага келган.

    Дарахтларни ноқонуний кесиш каби ҳуқуқбузарликлар биргина туман ва шаҳарларда эмас, балки ўрмон фонди ерларида ҳам содир этилмоқда.

    Ўрганишлар жараёнида аниқланишича, Сурхондарё вилояти, Бойсун туманидаги 70–80 фоизи ўрмон билан қопланган 35 минг 400 гектар майдон фермер хўжаликларига тарқатиб юборилган.

    Мазкур ерлардан фойдаланиш жараёнида 100–150 йиллик «Ўзбекистон Республикаси Қизил китоби»га киритилган Зарафшон арчаларига зарар етказилмоқда.

    Ўрмон фонди ерларида дарахт ва буталарни қонунга хилоф равишда кесиш каби нохуш ҳолатлар ўрмон хўжалиги органлари мансабдор шахслари томонидан ҳам содир этилмоқда.

    Мисол учун, Қашқадарё вилояти Чироқчи туманидаги «Еттитом» ўрмон фондига тегишли бўлган 3,5 гектар майдонда Қашқадарё ўрмон хўжалиги ходимлари Б.Холмуротов, И.Қаландаров, Н.Эшбалов ва ўрмончи И.Яхшимуродов томонидан 2018 йил декабрь ойида жами 194 туп дарахт қонунга хилоф равишда ҳеч бир ҳужжатсиз кесиб кетилганлиги аниқланган.

    Бундан ташқари, мазкур вилоятнинг «Қизилтом» ўрмон бўлими ҳудудидаги «Зардолисой», «Алимардон» ва «Шўрбулоқ» массивида жами 101 туп турли диаметрдаги Зарафшон арчалари ноқонуний кесилганлиги оқибатида ўсимлик дунёсига 130 миллион сўмга яқин зарар етказилган.

    Шаҳар ва аҳоли пунктларида дарахтларни парвариш қилиш, улардаги турли касалликларга қарши курашиш фаолияти самарали йўлга қўйилмаганлиги оқибатида дарахт ва буталар биологик ҳамда санитария жиҳатидан ачинарли ҳолатга келиб қолган.

    Бунинг учун масъул бўлган мутасадди ташкилотлар ҳисобот ва ахборотларида касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш ишлари 100 фоизга бажарилди, деб кўрсатилса-да, бу ишлар амалда тўлиқ бажарилмаган. Оқибатда шаҳар ва туманларда дарахтларнинг аксарияти турли касаллик ва зараркунандалар билан зарарланган.

    Бундан ташқари, амалдаги қонун ҳужжатларига асосан Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси дарахт ва буталарни кесиш бўйича рухсатномалар реестрини юритиши ва уни ўз расмий веб-сайтларига жойлаштириши белгиланган. Бироқ бу тартиб ҳанузгача мутасадди идораларнинг иш фаолиятида жорий этилмаган.

    Шу билан бирга, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ҳамда Фанлар академияси билан биргаликда 2019 йил 1 мартгача дарахтларни хатловдан ўтказиш бўйича методик қўлланмани ишлаб чиқиши белгиланган бўлса-да, мазкур ҳужжат ҳанузгача ишлаб чиқилмаган.

    Мавзуга доир: Танзила Норбоева: Айрим ҳудудларда дарахт ва буталарнинг ноқонуний ва аёвсиз кесилаётгани мутлақо тушунарсиз

    Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари вазирлик, идоралар ҳамда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан биргаликда 2019 йилнинг1 июнига қадар дарахтларни хатловдан ўтказиши белгиланган бўлса-да, бу борадаги ишлар самарали йўлга қўйилмаган ва тўлиқ якунланмаган.

    12.10.2019, 14:17   Изоҳ (0)   12008
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон 14 октябрь куни Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг тўлақонли аъзосига айланади

    12.10.2019, 13:36

    Ўзбекистонда миллий иқтисодиётни хориж рақобатидан ҳимоя қилишга қаратилган сиёсатни кучайтириш режалаштирилмоқда

    12.10.2019, 12:53

    Қирғизистонда вояга етмаган қизни зўрлаганликда гумонланиб Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди

    12.10.2019, 12:32

    Бош прокуратура кундошининг фарзандини ўғирлаган аёл ҳақида қўшимча маълумот берди

    12.10.2019, 12:11

    Сенат тўртта туман ҳудудининг бир қисмини Наманган шаҳрига қўшиб берди. Наманган ҳокими Хайрулла Бозоров буни кўп қаватли уйлар қурилиши учун деб изоҳлади

    12.10.2019, 11:52

    Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов: Бўз тумани одам юрса оёғи, қуш учса қаноти куядиган жойлар эди

    12.10.2019, 11:14
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади

     

    Тавсия этамиз

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳайвонларни идентификация қилиш: жониворлар эгасининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари қандай?

    Ўзбекистон | 10 август, 19:45

    ”Франция президенти ўзига тобут тайёрлаб қўйгани маъқул” — исроиллик раввин

    Дунё | 10 август, 18:55

    Саудия Арабистони “Ҳизбуллоҳ” омборини кўздан кечириш вақти портлаб кетган Ливан ҳарбийларига ҳамдардлик билдирди

    Дунё | 10 август, 18:40

    Хитой амалдорлар учун йиғилиш ва ҳисоботларга қатъий чеклов киритди

    Дунё | 10 август, 18:15

    Зеленский Қозоғистон президентига қўнғироқ қилди

    Дунё | 10 август, 17:45

    Тошкентда қурилиш ишлари электр энергияга талабни олдиндан инобатга олиб амалга оширилади

    Ўзбекистон | 10 август, 17:10

    Санкциялар Россия авиациясини фалажлади: бир йилда фақат битта самолёт ишлаб чиқарилган

    Дунё | 10 август, 16:40

    “Тоғлик куёв” фильми орқали танилган актор ва каскадёр Йўлчи Ортиқов 51 ёшида вафот этди

    Маданият | 10 август, 16:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.