• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Сенат тўртта туман ҳудудининг бир қисмини Наманган шаҳрига қўшиб берди. Наманган ҳокими Хайрулла Бозоров буни кўп қаватли уйлар қурилиши учун деб изоҳлади

    Сенаторлар иккита шаҳар, бешта туман чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги масалани маъқуллади. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенатининг 23-ялпи мажлисидан «Дарё» мухбири Мусулмонбек Иброҳимов хабар бермоқда.

    Сенат 23-ялпи мажлисида Наманган вилоятининг Наманган шаҳри, Тўрақўрғон, Косонсой, Наманган ва Янгиқўрғон туманлари, Андижон вилоятининг Хонобод шаҳри ва Қўрғонтепа тумани чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.

    Фото: «Коммерсантъ»

    Хусусан, Наманган шаҳрининг марказий қисми ва асосий кўчалари шаҳарнинг бош режасига асосан қайта қурилиши натижасида кейинги йилларда шаҳарга туташ бўлган қўшни туманлари, яъни Косонсой, Наманган ва Янгиқўрғон туманлари ҳудудларидан жами 1,039 гектар ер майдонларига шаҳар марказида уй-жойлари бузилишга тушган аҳоли учун янги турар жой мавзеларини барпо этиш учун ажратиб берилди.

    Мазкур ҳудудлардаги аҳоли ва ўзини-ўзи бошқариш органлари маъмурий бошқарув тизими бўйича Наманган шаҳрига бўйсунувчи бўлгани ҳолда ер майдонлари ҳозирга қадар туманлар ҳудудига тегишлидир.Бу эса ўз навбатида коммунал хизматлар кўрсатиш, ҳудудларни комплекс ривожлантириш, йўллар ва коммуникацияларни қурилишида бир қатор муаммоларни келтириб чиқармоқда.

    Наманган вилояти ҳокими, сенатор Хайрулла Бозоров

    Наманган вилояти ҳокими, сенатор Хайрулла Бозоров
    Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

    Наманган вилояти ҳокими, сенатор Хайрулла Бозоровнинг маълум қилишича, Наманган шаҳрига мазкур туман ҳудудларидан ер майдони қўшиб берилиши биринчи навбатда Наманган шаҳри аҳолисини турмуш тарзини яхшилаш мақсадида келгусида ҳар томонлама қулай кўп қаватли уйлар қурилиши учун муҳим аҳамият касб этади.

    Шу сабабли Наманган шаҳри таркибига Тўрақўрғон, Косонсой, Наманган ва Янгиқўрғон туманларининг жами 3,665 гектар ер майдонини ўтказиш назарда тутилмоқда.

    Шунингдек, Андижон вилоятининг Хонобод шаҳрига 1972 йилда асос солинган бўлиб, аҳолиси 41 минг кишини, умумий ер майдони 23 квадрат километрни ташкил этади. Бугунги кунда Хонобод шаҳри ҳудуди кичиклиги сабабли ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш объектларини барпо этишга етарлича имкон берилмаяпти.

    Шу боис Қўрғонтепа туманидаги тўртта – «Султонобод», Хонобод», «Ш.Рашидов» ва «Авазматов» мавзеларида жойлашган жами 1,284 гектар ер майдонини Хонобод шаҳри таркибига ўтказилиши шаҳар аҳолисига қулай шароитлар яратишга ҳамда шаҳарнинг ижтимоий-иқтисодий салоҳиятини ошишига хизмат қилади.

    Андижон вилояти ҳокими, сенатор Шуҳрат Абдураҳмонов

    Андижон вилояти ҳокими, сенатор Шуҳрат Абдураҳмонов
    Фото: Олий Мажлис Сенати

    Андижон вилояти ҳокими, сенатор Шуҳрат Абдураҳмоновнинг маълум қилишича, Хонобод шаҳри дастлаб ташкил этилганда аҳоли сони дастлаб 21,5 минг нафар бўлган бўлса, бугунги кунда 41 минг нафарни ташкил этмоқда.

    «Хонобод шаҳрида барча коммуникация тармоқларининг мавжудлиги, ишлаб чиқариш ҳамда туристик салоҳиятга эга эканлиги сабабли маҳаллий ҳамда хорижий инвесторлар томонидан мазкур ҳудудга қизиқиш ортиб, ер ажратиш билан боғлиқ муаммолар юзага келмоқда», — деди Андижон вилояти ҳокими.

    Жумладан, Хонобод шаҳрига ўтказилаётган ер майдонларининг 492 гектарида дам олиш масканлари, меҳмонхоналар ва кемпинглар, 21 гектарида спорт иншоотлари, 145 гектарида ишлаб чиқариш корхоналари ҳамда 284 гектарида бошқа зарур муҳандислик объектлари, шунингдек, 267 гектарида боғлар ва замонавий иссиқхоналар ташкил этилиши режалаштирилган.

    Таъкидланишича, Наманган вилоятининг Наманган шаҳри, Тўрақўрғон, Косонсой, Наманган ва Янгиқўрғон туманлари, шунингдек, Андижон вилоятининг Хонобод шаҳри ва Қўрғонтепа туманлари чегараларини ҳамда Андижон вилоятининг Бўз тумани номини ўзгартириш тўғрисидаги масалалар қўмита томонидан тузилган ишчи гуруҳ томонидан атрофлича ўрганилди. Шунингдек, муҳокама этилаётган ўзгаришлар ҳудудлар аҳолиси томонидан ҳам тўлиқ қўллаб-қувватланган.

    Сенаторлар Наманган вилоятининг Наманган шаҳри, Тўрақўрғон, Косонсой, Наманган ва Янгиқўрғон туманлари, шунингдек Андижон вилоятининг Хонобод шаҳри ва Қўрғонтепа туманлари чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги қарорлари лойиҳаларини маъқуллади.

    12.10.2019, 11:52   Изоҳ (0)   27053
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов: Бўз тумани одам юрса оёғи, қуш учса қаноти куядиган жойлар эди

    12.10.2019, 11:14

    Когонда фуқаро банкоматда нақдлаштирган пулларини унутиб қолдирди. Пулни олиб кетган эркак ушланиб, жиноят иши очилди

    12.10.2019, 10:54

    Сенат 23-ялпи мажлисининг иккинчи куни бошланди. Кун тартибида судьяларнинг махсус кийими намунасини тасдиқлаш ҳам бор

    12.10.2019, 10:33

    Тошкентда юк машиналарига «стоянка»лар қурилади

    12.10.2019, 10:12

    Ўзгидромет Тошкентда ҳаво ифлосланишини мониторинг қилиш натижаларини эълон қилди

    12.10.2019, 09:51

    Шавкат Мирзиёев Тошкентга қайтиб келди

    12.10.2019, 09:27
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 

     

    Тавсия этамиз

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NYT: Британия ярим йил махфий Фаластин режаси устида ишлади

    Дунё | 10 август, 22:10

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    Дунё | 10 август, 21:42

    Янгиободдаги собиқ уран конида рекултивация ишлари якунланди

    Ўзбекистон | 10 август, 21:15

    “Толибон” гўзаллик салонларини оммавий ёпишни бошлади

    Афгонистон | 10 август, 20:40

    Жанубий Корея армияси 20 фоизга қисқарди

    Дунё | 10 август, 20:10

    “Ал-Ҳилол” Левандовскини сотиб олмайди

    Спорт | 10 август, 19:57

    Ҳайвонларни идентификация қилиш: жониворлар эгасининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари қандай?

    Ўзбекистон | 10 август, 19:45

    ”Франция президенти ўзига тобут тайёрлаб қўйгани маъқул” — исроиллик раввин

    Дунё | 10 август, 19:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.