Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

5 октябрь куни Қирғизистоннинг Свердлов тумани Ички ишлар бўлимига вояга етмаган қизнинг номусига тажовуз қилингани ҳақида хабар келиб тушган. Воқеа жойига етиб борган тезкор-қидирув гуруҳи тахминан 25—30 ёш атрофида бўлган номаълум эркак Бишкек шаҳридаги Шопоков кўчаси яқинида 2007 йилда туғилган қизни зўрлаб, қочиб кетгани маълум бўлган, деб хабар беради Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги.

Фото: Қирғизистон ИИВ

Фото: Қирғизистон ИИВ

Мазкур ҳолат Свердлов туман ИИБ томонидан Қирғизистон Жиноят кодексининг 161-моддаси бўйича рўйхатга олинган.

Қирғизистон ИИВ ТКМ, Бишкек шаҳар ИИББ ҳамда Свердлов ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида юқорида кўрсатилган факт бўйича 10 октябрь куни 1985 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинган.

Бишкек шаҳридаги қурилишда ишлаган эркак муқаддам «безорилик» моддаси бўйича Ўзбекистонда судланган. Гумонланувчи ўз айбига иқрор бўлган.

Ҳозирда унинг бошқа жиноятларга алоқаси бор йўқлигини аниқлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар