Мудофаа вазирлиги марказий аппаратида «Тил бор экан, миллат барҳаёт» номли маънавий-маърифий кеча бўлиб ўтди. Бу ҳақда ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти «Дарё»га маълум қилди.
Тадбирда вазирлик масъул офицерлари, Қуролли Кучлар хизматчилари, фахрийлар ҳамда эл ардоғидаги зиёлилар, шоир ва ёзувчилар иштирок этиб, тадбир қатнашчиларини яқинлашиб келаётган байрам билан самимий табриклади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 4 октябрь куни Ўзбекистон Президенти «Ўзбекистон Республикасининг ‘Давлат тили ҳақида’ги қонун қабул қилинганининг ўттиз йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида»ги қарорни имзолаган эди.
Тадбирда иштирок этган Ўзбекистон халқ артисти Эркин Комилов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, «Гулистон» журнали бош муҳаррири Маматқул Ҳазратқулов сўзга чиқиб, ўзбек тилининг келажаги борасидаги ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Изоҳ (0)