• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Марказий банк раиси: «Уй ёки машинани долларда олди-сотди қилаётганларга қарши прокуратура орқали курашиш — нотўғри»

    Доллардаги ҳисоб-китобини камайтириш учун миллий валютадан фойдаланишга қулай шароит яратиб бериш керак. Бу ҳақда Сенатнинг 11 октябрь куни бўлиб ўтган 23-ялпи мажлисида Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуротов фикр билдирди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири Мусулмонбек Иброҳимов.

    Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуротов (чапда) Сенат 23-ялпи мажлиси вақтида бош прокурор ўринбосари Эркин Йўлдошев билан фикр алмашмоқда.

    Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуротов (чапда) Сенат 23-ялпи мажлиси вақтида бош прокурор ўринбосари Эркин Йўлдошев билан фикр алмашмоқда.
    Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

    Ялпи мажлис кун тартибидаги «Валютани тартибга солиш тўғрисидаги» қонуннинг янги таҳрири муҳокамасида сенатор Турғун Искандаров Марказий банк вакилларига шундай савол билан мурожаат қилди: «Ҳеч биримизга сир эмаски, фуқаролар кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-соттисини чет эл валютаси — долларда ҳисоб-китоб қилишга одатланган. Мени қизиқтираётган савол — ушбу қонун маъқулланадиган бўлса, бундай нохуш ҳолатларнинг олди олинадими?».

    Мавзуга доир: Марказий банк раиси нима учун Ўзбекистонда нархлар МДҲ давлатларидагидан кўра тезроқ ўсаётганига изоҳ берди

    Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуротов сенаторнинг саволига жавоб бераркан, бугунги кунда аксарият ҳолларда фуқаролар ўртасида мол-мулк ва автомобиль олди-сотдиси хорижий валютада амалга оширилаётганини тан олди.

    «Буни бевосита ушбу қонун кучга киргандан кейин ‘йўқ бўлади’ дейишимиз нотўғри. Чунки бунга аввал сиёсатимиз билан иқтисодий замин яратишимиз керак. Охирги уч йилгача бўлган даврда қарорларимиз билан мамлакат ичида автомобилни, билетни валютага сотиб олишни ўзимиз белгилаб қўйган эдик. Ваҳоланки, ‘Марказий банк тўғрисидаъги қонунимизда мамлакат ҳудудида ягона тўлов воситаси миллий валюта — сўм деб белгиланган. Шу нуқтаи назардан келиб чиқсак ва, иккинчи томонини ҳам очиқ айтишим керак, биз одамлар миллий валютада ўша олди-сотдиларни бевосита амалга оширишлари учун шароит ҳам яратмаган эдик», — деди Нурмуротов.

    Марказий банк раҳбарининг айтишича, битта ҳовлининг миллий валютадаги олди-сотдисидаги пул катта ҳажмда бўлиб кетади. Келажакда бунинг олдини олиш фақат қилинаётган амаллар билан — халқнинг ишончи, энг аввало, миллий валютанинг қадри билан, иккинчидан эса, ўша ҳисоб-китобларни қулай, осон ва енгил ўтишига шароит яратиш билан белгиланади.

    «Бунга, бир томондан нақд пулсиз, карточкалар орқали ҳисоб-китобларни кўпайтириш орқали, тўлов карточкаларига одамларни ишончини ошириш орқали эришамиз. Иккинчидан, муомаладаги пул белгиларимиз — банкноталарни номинал структурасини яхшилаш, яъни кенгайтириш йўли эришамиз. Бу ҳолат нафақат Ўзбекистонда, балки бошқа собиқ СССР мамлакатларида ҳам учрайдиган ҳолат. Муаммони фақат ва фақат қилаётган иқтисодий хатти-ҳаракатларимиз билан, аҳолини миллий валютамизга бўлган ишончини шакллантириш ва мустаҳкамлаш билан бартараф этиш мумкин. Менимча, бунга қарши прокуратура ёки бошқа органлар орқали курашсак сал нотўғри бўлади. Энг аввало, биз бунга шароит яратиб берсак, хорижий валютада олди-сотди қилиш ҳолатлари ўз-ўзидан камайиб кетаверади», — дея қўшимча қилди Марказий банк раиси.

    Ўз навбатида, Сенат раиси Танзила Норбоева Марказий банк раҳбарининг фикрини маъқуллади: «Буни амалга ошириш учун аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориш зарур. Тарғибот ишларида сенатор ва депутатларимизни ҳам алоҳида ўрни бўлиши керак бўлади».

    Аввалроқ, 12 май куни ОАВда Чилонзордаги икки хонали уйини 25 минг долларга сотган фуқаро ва шу пулга уйни сотиб олган фуқаро Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ходимлари томонидан Жиноят кодексининг, жумладан, 177-моддаси бўйича айбланиб, қўлга олингани ҳақида хабар берилган эди. Орадан уч кун ўтиб бу хабарлар Бош прокуратура матбуот хизмати томонидан рад этилган эди. Бу орада эса дастлабки хабардаги вазият жамоатчиликнинг ҳам эътирозига, ҳам кулгисига сабаб бўлган, «Департамент ходимлари ўз уйлари ва машиналарини қайси валютага олган экан?», деган саволлар янграган эди.

    11.10.2019, 19:20   Изоҳ (0)   26472
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда тиббиёт соҳасида ишлаётган хусусий сектор 3 йилга божхона тўловларидан озод этилиши кутилмоқда

    11.10.2019, 19:04

    Миллий гвардия ходимлари Қорақалпоғистонда кўприкдан сувга сакраган аёлни қутқарди

    11.10.2019, 18:49

    МДҲга раислик Ўзбекистонга ўтади. Бу қарор барча томонидан қўллаб-қувватланди

    11.10.2019, 18:32

    Самарқандда ярим кечаси машинаси бузилиб қолган ҳайдовчини уриб, унинг 20 қоп майизини ўғирлаб кетганлар ушланди

    11.10.2019, 17:45

    Корея орзусидаги юзлаб ўзбекистонликлар алданган. Уларнинг айримлари ўзини ўлдириш ва оиласидан ажрашиш даражасига етган

    11.10.2019, 17:29

    Қарши туманидаги мактабда дарс асфалт устида ўтказилган. Туман халқ таълими бўлими мудири буни ҳозирча рад этмоқда

    11.10.2019, 17:03
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонда шифокорлар туғилаётган чақалоқ қўлини узиб юборди

    Дунё | 6 август, 16:05

    “Формула-1” Бред Питтнинг карьерасидаги энг кўп даромад келтирган фильмга айланди

    Кино | 6 август, 15:55

    Тошкент вилоятида икки нафар қиз сув омборига чўкиб кетди

    Ўзбекистон | 6 август, 15:50

    Эрон Исроилга жосуслик қилган шахсни қатл этди

    Дунё | 6 август, 15:40

    “Бўш жой йўқ”. Женнифер Лопесни Истанбулдаги Chanel дўконига киритишмади

    Шоу-бизнес | 6 август, 15:27

    “Ўзгидромет” 7 августда қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди

    Ўзбекистон | 6 август, 15:15

    Сулейман Каримовнинг 325 млн долларлик яхтаси кимошди савдосига қўйилди (видео)

    Дунё | 6 август, 15:10

    Улар таслим бўлмаган: ногиронлигига қарамай муваффақиятга эришган актёрлар

    Кино | 6 август, 15:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.