Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

АҚШ Сенатининг разведка бўйича қўмитаси 2016 йили АҚШда ўтказилган президентлик сайловларига Россия ҳукумати томонидан қўллаб-қувватланган «троллар фабрикаси» таъсир кўрсатгани тўғрисида 85 варақли ҳисоботни эълон қилди, деб хабар беради Meduza.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Сенаторлар «троллар фабрикаси» ижтимоий тармоқлар орқали сайлов жараёнларига таъсир қилиб, Дональд Трампни қўллаб-қувватлаган ва Ҳиллари Клинтоннинг кампаниясига халақит берган. Ҳисобот муаллифларининг таъкидлашича, Кремль «троллар фабрикаси»нинг фаолиятига сезиларли даражада таъсир ўтказган.

Ҳисоботда таъкидланишича, АҚШда 2020 йили бўлиб ўтадиган президентлик сайловлари олдидан Россия ҳукумати яна овоз бериш жараёнларига таъсир ўтказишга уриниб кўриши мумкин.

Мазкур ҳисобот АҚШ разведка бўйича қўмитасининг 2016 йилги сайловларга бағишланган ҳисоботининг иккинчи қисми ҳисобланади. Биринчи қисмида сенаторлар Россия сайловларга аралашишга ҳаракат қилгани, бироқ унинг натижасига таъсир ўтказа олмагани борасида тўхтамга келган эди.

Россия ҳукумати бир неча бор АҚШдаги 2016 йили ўтказилган президентлик сайловларига алоқаси йўқлигини таъкидлаган. Шунингдек, Дональд Трамп ҳам ўзининг ғолиб чиқишида Россиянинг алоқаси борлигини рад этган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар