Ўзбекистон Евросиё иқтисодий иттифоқида кузатувчи мақомини олиши масаласи келгуси йили ҳал этилиши мумкин. Бу ҳақда Россия Федерация кенгаши Халқаро масалалар қўмитаси раисининг ўринбосари, Россиянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Фарид Мухаметшин маълум қилди, дея хабар беради «Интерфакс».
«Мулоқотлардан англашимизча, келгуси йили Ўзбекистон биринчи босқичда Евросиё иқтисодий иттифоқида кузатувчи мақомини олиши масаласи узил-кесил ҳал этилиши мумкин», — деди Мухаметшин қўмита йиғилишида россиялик сенаторларнинг Тошкентга сафари якунлари бўйича ҳисобот берар экан.
Олдинроқ Россия Федерация кенгаши спикери Валентина Матвиенко Ўзбекистон расмийлари мамлакатнинг Евросиё иқтисодий иттифоқига қўшилиши масаласини кўриб чиқаётганини маълум қилганди.
Мавзуга доир:
- Валентина Матвиенко Ўзбекистон Евросиё иқтисодий иттифоқига қўшилиши мумкинлигини маълум қилди
- Содиқ Сафоев: Ўзбекистон Евросиё иқтисодий иттифоқига қўшилиш имкониятларини уч йилдан бери ўрганяпти
- Дмитрий Медведев: Ўзбекистон ҳозирча Евросиё иқтисодий иттифоқи доирасидаги жараёнларни кузатиб турибди
Изоҳ (0)