Туркия қўшини Сурия республикаси шимоли-шарқида жойлашган курдларнинг «Сурия демократик кучлари» гуруҳи жойлашган ҳудудга артиллерия зарбасини берди, деб хабар қилган «Коммерсантъ». Ҳужум натижасидаги талофат қандай бўлгани, ўлганлар ёки жароҳат олганлар сони борасида аниқ маълумотлар йўқ.
Аввалроқ Туркия ҳарбий ҳаво кучлари Хасеке вилоятининг Телль-Тавиль туманида жойлашган курдлар штабига ҳаводан ҳужум қилганди. Ушбу ҳужум натижасида қанча одам ҳалок бўлгани ёки яралангани ҳақида ҳам маълумотлар берилмаган. Ҳужум оқибатида иккита кўприк вайрон қилинган.
Ҳаводан зарба берилган курдлар бўлинмалари «Сурия демократик кучлари» гуруҳига қарашли ва жангариларни аввал АҚШ қўллаб-қувватлаб келаётганди.Августда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон агар АҚШ Фрот дарёси шарқидаги Сурия чегарасида хавфсиз ҳудуд шакллантиришни пайсалга солса, расмий Анқара курдларга қарши ҳарбий ҳаракатларни бошлаб юборишини маълум қилган. Октябрь бошида Туркия давлат раҳбари Фрот дарёси шарқида ҳарбий ҳаракатлар амалга оширилишини билдирди.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)