Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Telegram’да мактаб ўқувчиларининг оналари бир-бирларига Тошкентда бир эркак вояга етмаган қизларга қизиқиш билдираётганлиги ҳақидаги хабар тарқалди, деб хабар бермоқда ИИББ матбуот хизмати.

Қайд этилишича, Жиноят-процессуал кодексининг 322-моддасига («Жиноят ишини қўзғатиш сабаблари ва асослари») мувофиқ, ИИББ бошлиғи ушбу аудиохабарларни ариза сифатида кўриб чиқиш топшириғини берган.

Ҳозирда дастлабки тергов текширувлари олиб борилмоқда, ушбу хабарларни тарқатувчи Telegram каналидаги гуруҳ иштирокчилари сўроқ қилинмоқда.

«Тезкор чора кўрилиши учун барча фуқароларимиздан ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги тўғри маълумотларни 102 рақамига, яқин атрофдаги ички ишлар бўлимига ёки ҳудудий профилактика инспекторига, мактаб директорига хабар қилишларини сўраймиз», — дейилади ИИББ хабарида.

Изоҳ
Асосий янгиликлар