Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон мамлакатнинг Сурия шимоли-шарқида ҳарбий операцияларни амалга оширишга тайёрланаётганлигини эълон қилди. Бу ҳақда Meduza хабар берди.

Фото: «Публикации»

Туркия президентининг сўзларига кўра қуруқликдаги қўшинлар ҳужуми яқин соатлар ичида амалга оширилиши мумкин. Бир неча кун аввал Эрдўғон АҚШ ўзаро келишувдаги Сурия ҳамда Туркия чегарасида «хавфсизлик ҳудуди» яратиш бўйича ўз вазифаларини бажармагани сабаб мамлакатнинг аралашувдан бошқа чораси қолмаганлигини қайд этганди.

АҚШ ва Туркиянинг Сурия чегарасида хавфсизлик ҳудудини тузиш бўйича келишуви 2019 йил 7 августда имзоланган. Битим доирасида икки давлат бир неча қўшма патрул миссияларини амалга оширган, лекин Эрдўғон буни шунчаки хаёлий ҳаракатлар деб атади. Сентябрда у АҚШни вазият ўзгармаса Туркия ҳарбий ҳаракатларни амалга ошириши ҳақида огоҳлантирган. БМТ Бош ассамблеясининг сентябрда ўтган мажлисида Эрдўғон Сурия билан чегара ҳудудидаги ўз еридаги хавфсизлик зонасини 480 километрга, Сурия ичкарисида эса 30 километрга етказишилишини маълум қилган.

Анқаранинг асосий мақсадларидан бири ушбу ерларни курт халқ ҳимояси отрядларидан тозалашдир. Туркия уларни ўз ҳудудидаги сепаратистлар деб ҳисоблаб, «террорчилар» деб атамоқда. АҚШ учун эса куртлар ҳудуддаги асосий иттифоқчи.

Сурия Демократик кучлари вакиллари куртлар сиёсий қанотига ишонган ҳолда Туркияга чегарадаги ҳар қандай ҳужум учун жавоб қайтаришга ва уруш очишга тайёрлигини маълум қилган. Эскпертлар турк ҳужуми натижасида ИШИДга қарши бир неча йил курашган курт жангариларининг Сурия ва Ироқнинг бошқа ҳудудларидан чегарага яқин ерларга келишига ва АҚШ разведкаси хабарига кўра ИШИДнинг қайта туғилишига сабаб бўлиши мумкинлигидан хавотирда.

Хавфсизлик ҳудуди юзасидан келишув Туркия—Америка муносабатларининг туркларнинг НАТО мамлакатлари орасида Россиядан C-400 зенит-ракеталар комплексини харид қилиши натижасида совуқлашган пайтида имзоланганди. Ракеталар харидидан сўнг АҚШ бунга жавобан F-35 бешинчи авлод қирувчилари билан Туркиянинг дастурдаги иштирокини тўхтатишини билдирган. Хавфсизлик ҳудуди ҳақидаги битим келшиб олингач, турк ҳукумати С-400’нинг ҳарбий навбатчиликка етказилишини кечиктирган. Сурияга ҳужум икки ўзаро яқин иттифоқчи ўртасидаги муносабатларни қайта тиклаш бекор қилинишини англатади.

Россия ғарб таҳлилчиларнинг фикрига кўра АҚШ ҳамда Туркия ўртасида низо чиқишидан манфаатдор. Сабаби руслар хавфсизлик ҳудуди Башар Асад ҳукумати сувернитетига зидлигини билдириб ушбу келишувга қарши чиққан. Россия турк қўшинлари куртлар отрядини жанубога Сурия марказига сиқиб чиқариши Асад ҳукумати бошқарувидаги ҳудудларда мувозанат бузилишига олиб келади деб ҳисоблаган.

Эрдўғон ҳарбий режалари Европа давлатлари учун ҳам мавҳумликни юзага келтирмоқда. Бир томондан улар келишувга асосан хавфсизлик ҳудудининг бўлиши у ерга Туркиядаги 3,6 миллион қочқинни яшаш учун жойлаштириш имконини берган. Аввал Эрдўғон агар ушбу ҳудуд ташкил қилинмаса Европа учун чегараларини очиб ташлашини маълум қилганди. Бошқа бир масала қуролли низолар яна суриялик қочоқлар оқимининг яна Европа томонга йўл олишига сабаб бўлади.

Агар Эрдўғон ҳужумни бошласа, бу 2016 йилда Башар Асадга қарши «Евфрат қалқони» операцияси, шунингдек ўтган йилдаги куртлар ортядига қарши «Зайтун шоҳчаси» ҳаракатидан кейин Туркия томонидан амалга оширилган учинчи катта юриш бўлади.

ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.