Қорақалпоғистонда 11 дона балиқ овлаган балиқчи 3,5 млн сўм жаримага тортилди, деб хабар бермоқда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси жамоатчилик ва ОАВ билан ишлаш бўлими.
Қўмита инспекторлари Шўманай тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи сувдан ноқонуний балиқ овлаётган браконьерларни қўлга олган.
Маълум бўлишича, фуқаро Т.Ж. 6 дона сазан, 4 дона оқ амур ҳамда 1 дона толстолобик балиғини ноқонуний овлаб, ҳайвонот оламига 3 миллион 568 минг сўм зиён етказган. Ҳозирда тўпланган ҳужжатлар Шўманай тумани Маъмурий ишлар судига тақдим қилинган.
Аввалроқ Мўйноқда 13 жайронни ўлдирган бракоерлар ҳайвонот дунёсига 145 млн сўм зарар етказгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)