Футбол бўйича Италия А Сериясининг 7-тури доирасида 6 октябрь, якшанба куни 5 та беллашув якунланди.

Фото: Reuters

Паулу Фонсека қол остидаги Римнинг «Рома» клуби ўз майдонида «Кальяри»ни қабул қилди.

Ўйиннинг 26-дақиқасида меҳмон жамоа ярим ҳимоячиси Жоао Педро пенальтидан римликлар дарвозасини ишғол қилган бўлса, орадан 5 дақиқа ўтиб «Кальяри» ҳимоячиси Лука Чеппителли автогол муаллифига айланди.

Шу тариқа «Рома» ўз уйида «Кальяри» билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади ва 1 очкога эга бўлди.

Маълумот учун, «Рома» 12 очко жамғарган ҳолда мусобақа жадвалида 5-ўринни эгаллаб турибди. «Кальяри» эса 11 очко билан 7-ўринда бормоқда.

Карло Анчелотти бошқарувидаги «Наполи» Туринда «Торино»га қарши майдонга тушди.

Учрашув давомида дарвозалар дахлсизлиги сақланиб қолинди ва томонлар бир очкодан бўлишиб олди.

Қайд этиш жоиз, «Наполи» 13 очко тўплаб 4-ўринни банд қилиб турибди. 9-ўринда бораётган «Торино» ҳисобида эса 10 очко мавжуд.

А Серия

7-тур баҳслари

6 октябрь, якшанба

«Фиорентина»—«Удинезе» 1:0

Гол: 1:0 — 72 Миленкович

«Аталанта»—«Лечче» 3:1

Голлар: 1:0 — 35 Сапата, 2:0 — 40 Гомес, 3:0 — 56 Госенс, 3:1 — 86 Лучони

«Болонья»—«Лацио» 2:2

Голлар: 1:0 — 21 Крейчи, 1:1 — 23 Иммобиле, 2:1 — 31 Паласио, 2:2 — 39 Иммобиле

«Рома»—«Кальяри» 1:1

Голлар: 0:1 — 26, пенальти Жоао Педро, 1:1 — 31, автогол Чеппителли

«Торино»—«Наполи» 0:0

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!