• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12834.61
    • RUB162.65
    • EUR14662.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Кафансиз кўмилганлар. 4 октябрни нега ёдимизда сақлашимиз керак?

    4 октябрь – Ўзбекистон тарихидаги энг фожиали саналардан. Айнан шу кун советлар томонидан ўзбек зиёлиларининг йўқ қилинишини билан боғлиқ фожиаларни акс эттирувчи рамзий сана бўла олади. «Дарё» колумнисти Ғайрат Йўлдош 4 октябрь ва қатағон ҳақида ўз мулоҳазаларини баён этади.

    1917 йилда амалга оширилган Октябрь тўнтариши ортидан Россияда иқтидорга келган коммунистлар Туркистонда яшайдиган турли миллатлар бошига мислсиз зулм, ваҳшиёна қийноқлар солди. Айниқса ҳокимият тепасига Сталин келганидан кейин шўролар тузуми қўли остидаги халқларни қирғинлар, зулмга гирифтор қилди. 1937 йилдан бошланган мислсиз қатағонлар туфайли ўн минглаб, юз минглаб инсонлар ҳеч сабабсиз қамаб юборилди, олис юртларга сургун қилинди ёки отувга ҳукм этилди. Ўшанда НКВД деб номлаган жазо машинаси дастидан ҳеч ким омон қолмади. Энг аввало юртнинг оқиллари, олимлари, адиблари, уламолари қамалди ва жазоланди. Машъум тузум уларни қамаб тугатганидан кейин оддий одамларга чанг солди. Ўша даврда қатағонларига учраган Саид Аҳмад кейинчалик эсдаликларида қамоқхонада ўзи билан бир камерада ўтирган тожикистонлик саводсиз бир чолни «чет эл айғоқчиси» деб олиб келиб қамаганлари ҳақида ёзган эди. Ҳа, ўша тузум дастидан 1937 йилдан 1953 йилгача бўлган машъум қатағонлар даврида ҳеч ким омон қолмади.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Ҳанузгача тор доираларда эсланадиган, мотам куни деб эълон қилинмаган бўлса ҳам, 4 октябрь Ўзбекистон тарихидаги энг қора кунлардан бири ҳисобланади. Бундан 81 йил муқаддам, 1938 йил 4 октябрь санасида СССР Олий суди ҳарбий коллегиясининг сайёр йиғилишида Ўзбекистоннинг асл фарзандларига «халқ душмани» сифатида ҳукм ўқилди.

    Айнан 4 октябрь куни ўзбек халқининг асл фидойилари бўлмиш Абдулла Қодирий, Абдулҳамид Сулаймон Чўлпон, Абдурауф Фитрат, Ғози Олим Юнусов, Қаюм Рамазон, Отажон Ҳошимов, Мажид Қодиров, Зиё Саидов, Худойберган Девонов ва яна бир қанча шахслар отувга ҳукм этилди. Улар ҳукм чиқарилган куннинг ўзидаёқ отиб ташланди. Уларнинг ҳукми ижро этилган жой бугун Тошкент телеминораси жойлашган ҳудудда бўлган.

    Ҳарбий коллегиянинг 1938 йил 4 октябрдан бошланган сайёр йиғилишларида октябр ойининг охиригача жами 500 дан ортиқ ўзбекистонлик сиёсий маҳбус устидан ҳукм чиқарилди. Умуман олганда, 1930–1956 йилларда СССР бўйлаб 20 миллион киши ГУЛАГга ташланган. Улардан 2 миллиони нобуд бўлган.

    Ўша фожиаларни чуқур ўрганган профессор, олим Рустамбек Шамсуддинов «Қатағон қурбонлари» номли китобида даврнинг мудҳиш ҳодисалари ҳақида батафсил маълумот берган.

    Шамсуддиновнинг ёзишича, Ўзбекистонда 1937 йил 10 августдан 1938 йил 1 январигача, салкам беш ой давомида 10 700 киши ҳибсга олинган. Улардан 3 613 нафари отиб ўлдирилган. 7 087 нафари эса узоқ йилларга қамалган.

    Биргина 1937 йил декабрь ойида «учлик» («троика») қарори билан ҳукми ўқилган 3 644 кишидан 1 464 нафари имом, эшон, мулла ва диний хизматчилар бўлган.

    1938 йилнинг февраль ойида «учлик» йиғилишларида 2 491 маҳбус устидан ҳукм чиқарилган, шундан 2 086 нафар маҳбус отувга, 398 маҳбус 10 йилларга муддатга, икки маҳбус 8 йил муддатга қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

    Кечагидай эсимда, 1994 йилнинг январь ойида мактаблар бўйича ўтказилган фан олимпиадасида она тили ва адабиёти фанидан туманда 1-ўринни олиб, вилоят босқичида қатнашдим. Танлов уч босқичда бўлиб ўтган эди: 1) оғзаки савол-жавоб (адабиётдан); 2) она тилидан тест саволлари; 3) берилган учта мавзудан бирида иншо ёзиш. Иншо мавзуларидан бирининг номи «Қатағоннинг қора кунлари» эди. Иншо учун шу мавзуни танладим. Тан оламан, мактабда бизга у машъум қатағон ҳақида етарли билим берилмаган, қўлимизда СССР пайтида чоп этилган, коммунистик тузум мақталган дарсликлар бор эди. Аммо менда бу мавзу ҳақида бироз бўлса ҳам тасаввур бор эди. Сабаби, 1989–1990 йиллардан бошлаб «Шарқ Юлдузи», «Ёшлик», «Гулистон» ва бошқа бир нечта журнал, «Ўзбекистон адабиёти ва санъати», «Ёш ленинчи» (Мустақилликдан кейин «Туркистон» номи билан чоп этилган) ва яна бир қатор газеталар қатағон ҳақида кўплаб материаллар, мақолалар берган, мен уларнинг аксариятини ўқиган эдим. Масалан, Набижон Боқийнинг ҳужжатли асари – «Қатлнома»ни ҳам илк марта «Шарқ юлдузи» журналида ўқиганман. Хуллас, Сталин даврида халқимиз бошига тушган улкан мусибатлар ҳақида нисбатан етарлича маълумотга эга эдим. Лекин барибир бу мавзуда ёзиш осон бўлмаганди. Мавзу жуда оғриқли эди. Ҳа, бутун бир миллат зиёлилари, иймон-эътиқодли кишилари, олимлари, адиблари, ҳамма-ҳаммасининг қамалиши, отилиши, йўқ қилиниши ҳақида ёзиш қийин эди.

    Иншода нималар ёздим, қандай ёздим билмайман. Орадан бироз ўтиб, мактабимиз директори ва вилоят босқичида ҳакамлик қилган ҳайъат номидан, гарчи имловий хатоларга йўл қўйган бўлсам-да, иншони «чин юракдан куйиниб ёзиб берганим, ўша давр муҳитини қалбан ҳис этиб очиб бера олганим учун» алоҳида ташаккурнома ҳамда фан олимпиадасининг вилоят босқичида она тили ва адабиёти фанидан 3-ўринни олганим ҳақидаги гувоҳнома келган эди.

    Бу гапларни мақтаниш учун ёзмаяпман, балки «Қатағоннинг қора кунлари» мактаб давримда, ўспирин ёшда бўлсам ҳам, халқимиз зиёлиларининг, иймон-эътиқодли кишиларининг қатағон қилиниб, йўқ қилиб юборилгани менга қанчалик таъсир қилганини тасвирлаб бериш учун ёзяпман.

    1925 йилдан 1953 йилгача, Сталин вафот этгунча нафақат ҳамюртларимиз, балки бутун СССР халқлари учун жудаям оғир йиллар бўлди. Шу йиллар давомида мустабид тузум дастидан халқимиз уч марта қатағон қирғинига дуч келди. Аввалига 1927–1928 йиллардан бошлаб коллективлаштириш баҳонасида, 1937 йилдан бошлаб эса «ғоявий душман» сифатида, кейингиси эса уруш тугаб, халқ бироз тин олганидан сўнг, 1948 йилдан бошлаб қатағонлар тўлқини бўлиб ўтди. Умумий олганда, бу қатағонларда миллионлаб инсонлар ноҳақ қамалди, ўлдирилди ва қабрсиз оммавий тарзда кўмиб юборилди.

    Энг ёмони, энг ачинарлиси, энг афсусланарлиси, доим миллатнинг қўлидан ушлаб, иймон-эътиқодга, илм-маърифатга, зиёга етаклаб кетаётган жамики илм соҳиблари, маърифат тарқатувчи, иймон эътиқодли кишиларнинг қарийб ҳаммаси йўқ қилинди. Дорга осилди, отилди, сургун қилинди, қамоққа тиқилди ва йўқ қилинди. Бу миллат учун ҳақиқий фожиа эди. Ҳа, фожиа! Кимдир ўша даврда ҳам, ҳозир ҳам фожиалигини англаб етган, кимдир англаб етмаган фожиа эди.

    Умуман олганда, мустақилликнинг илк йилларидан фарқли ўлароқ, кейинчалик қатағон ҳақида, назаримда, айтарли иш қилинмади. Тўрт-беш китоб ва яна кимларнингдир шу мавзудаги илмий ишларини айтмаганда, у давр ҳақида, фожиали қисматлар ҳақида на бир фильм ишланди, на тузукроқ асар ёзилди. Ёзилган асарлар ҳам қайта чоп этишда, ишланган саноқли фильмлар намойиш этишда муаммоларга дуч келмоқда. Ана шундай асарлардан бири Тоғай Муроднинг «Отамдан қолган далалар» романидир. Унга ишланган бадиий фильм анча йиллардан бери кўрсатилмайди. Фильм нега кўрсатилмайди, сабаби нима, бу ҳақда бирор тирик жон изоҳ ҳам бермайди.

    Шу фильмни илк марта телевизорда қайсидир телеканал намойиш этганида кўзимда ёш билан томоша қилганман. Фильмда XIX асрдаги Россия босқинидан бошлаб «Пахта иши»гача содир бўлган фожиалар, ҳамюртларимиз бошига солинган мислсиз зулмлар жуда маҳорат билан тасвирланган. Фильм тарихий ҳақиқатларга таяниб, маҳорат билан ишланган. Фильмни ҳар қандай ватанини севувчи инсон шунчаки томоша қила олмайди. Йиғлаб томоша қилади.

    Аммо, минг афсуски, ёшларни ватанпарвар қилиб тарбияланишларига туртки бўлиши мумкин бўлган бу фильм анчадан бери кўрсатилмайди.

    Шу ўринда бир савол туғилади: нега Ўзбекистондан юз минглаб одамлар ноҳақ қатағон бўлиб кетган-у, мустақилликдан кейин уларнинг ақалли биронтаси ҳақида на бир фильм, на сериал ишланмаган?

    Агар кинога алоқадор қайсидир бир мутасаддига шу ҳақда савол берсангиз, катта эҳтимол билан у бунинг учун маблағ йўқлигини, режиссорлар хусусий сектор маблағларини жалб қилиб бемалол шу мавзуларда фильм олаверишлари мумкинлигини айтади. Лекин қатағон қурбонлари ҳақида фильм олишга топилмаган пул қаердаги бир марта ҳам томоша қилишга арзимайдиган фильмларга топиляпти-ку.

    Мустақилликдан кейин ўтган 27 йиллик кино тарихимизга қарасангиз, давлат маблағ ажратган фильмларда қатағон қурбонлари, уларга қилинган зулм, фожиа ҳақида биронта фильм олинмаган. СССР даврини эслаб олинган бир-иккита фильмда ҳам бу фожиалар тўла-тўкис очиб берилмаган ва қисман кўрсатилган. Айнан ўша фильмларда, назаримда, коммунистларнинг зулмини фильм қаҳрамони тақдири орқасига бекитиш учрайди. Коммунистлар қийноғида азобланган, ўлиб кетган қанчалаб инсонлар бор, ҳар бирининг тақдири алоҳида фильм ёки сериал бўлишга арзигулик. Шу кетишимиз бўлса, катта эҳтимол билан улар ҳақида ҳеч қачон фильм ҳам, сериал ҳам олинмайди. Тағин билмадим.

    Қатағон қилинган инсонларнинг аксарияти коммунистларнинг ҳаддан ошган зулмига қарши бўлган. Нима, бизникилар улар ҳақида фильм олишдан ва халқ бу фильмларни томоша қилиб, онги ошишидан қўрқадими? Ҳа десам, исботим йўқ. Йўқ десам, нега унда коммунистлар зулми ва улар томонидан уюштирилган қатағонлар тўлақонли кўрсатилган фильмлар олинмаган? «Отамдан қолган далалар»га ўхшаган, охирги 130 йилда мустамлакачилар бошимизга солган жабр-зулмлар ва қатағонлар тўлақонли ва ҳаққоний тасвирланган фильм анчадан бери кўрсатилмайди ёки халқимиз бошига фалокатли кунлар бўлиб тарихга муҳрланган воқеалар ҳақида қарийб 30 йилда битта ҳам фильм ишланмайди?

    Балки бир пайтлар «Улуғ оға» бўлган руслар ёки Россия томони хафа бўлмасин дейишар. Ундай дейдиган бўлсак, Россия киноижодкорларининг ўзлари қатағон ҳақида қанчалаб фильмлар олган, сериаллар ишлаган, телекўрсатувлар тайёрлаган. Шундай экан, улар фильм ва сериаллар олиб турганда, нега андиша қилишимиз лозимлигини тушунмайман.

    Энг ёмони, мана шунақа қўштирноқ ичидаги «андиша»лар туфайли ёш авлод СССР давридаги халқимиз бошига тушган фожиаларни тўла-тўкис англаб етгани йўқ.

    Тарихимиз ҳақида тўғри хулоса чиқаришлари учун уларга қатағон даврини, аччиқ тақдирларни, золимларнинг зулмини турли воситалар, фильмлар, сериаллар ёрдамида борича кўрсатишимиз керак.

    Яқинда Саид Аҳмаднинг «Борса келмас дарвозаси» ҳикоясини ўқидим. Бироз олдин Шукрулло домланинг «Кафансиз кўмилганлар» асарини такрор ўқидим. Мен учун бундай асарларни ўқиш анчайин оғриқли масала. Лекин барибир ўқийвераман. Бошқаларга ҳам тавсия қиламан. Ёш авлод ХХ асрда коммунистлар бошимизга ёғдирган кулфатларни яхшироқ англаши керак.

    Бу гапларни ёзишдан, ўша машъум кунларни ҳозир шу тобда эслашимдан мақсад, ёшларга тарихий ҳақиқатларни яна бир бор эслатиб қўйишдир. Ёшлар ўша чиркин тузумнинг кирдикорларини, халқимиз бошига солган оғир кунларини англаб етиши керак.

    Энг муҳими, тарихдан етарли хулоса чиқаришимиз керак.

    Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назаридан фарқ қилиши мумкин.

    05.10.2019, 19:41   Изоҳ (0)   150411
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    Систит — бу уят эмас!


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    МКБАНК халқаро молия бозорида: Қозоғистон банкларидан 15 миллион доллар жалб қилинди


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    Chery газга ўтмоқда: кафолат тўлиқ сақланиб қолинади, ўрнатиш эса 31 майгача бепул! 


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    Абадий ишончлилик ва хавфсизлик: GWM соҳанинг янги стандартларини жорий этмоқда


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    34 ёшли аёл 24 соат ичида турникда тортилиш бўйича Гиннес рекордини ўрнатди

    Дунё | 3 июн, 00:00

    “Трамп Путин ва Зеленский билан учрашувга тайёр” — Оқ уй матбуот котиби 

    Дунё | 2 июн, 23:45

    “Украина ўт очишни тўлиқ тўхтатишни талаб қилмоқда” — Владимир Зеленский

    Дунё | 2 июн, 23:30

    Парижда Макроннинг ҳайкали ўғирлаб кетилди

    Дунё | 2 июн, 23:15

    Япония 10 минг нафар ўзбекистонлик мутахассисни иш билан таъминлайди

    Ўзбекистон | 2 июн, 22:58

    Истанбулда Россия ва Украина ўртасидаги музокараларнинг иккинчи босқичи бўлиб ўтди. Нималарга келишилди?

    Дунё | 2 июн, 22:40

    Ямал “Олтин тўп” ҳақида гапирди

    Спорт | 2 июн, 22:28

    Наманганда Onix люкидан танасини чиқариб ҳаракатланган қиз узр сўради (видео) 

    Ўзбекистон | 2 июн, 22:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.