Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Гонконг ҳукумати оммавий норозилик намойишлари ёки акциялари давомида ниқоб тақишни тақиқлашни режалаштирмоқда, деб ёзади «Коммерсантъ».

Фото: «Ведомости»

Фото: «Ведомости»

Гонконг раҳбари Керри Лам ушбу тақиқ акс этган ҳужжат лойиҳасини 4 октябрь, жума куни Вазирлар Маҳкамаси муҳокамасига киритади.

Ҳукумат бунинг учун мамлакатда фавқулодда ҳолат режимини жорий этишни режалаштирмоқда. Ушбу ҳолат ҳукумат ваколатларини сезиларли даражада кенгайтиради. Гонконг ҳукумати ушбу усулдан ярим аср аввал фойдаланган эди. Фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисидаги қонуннинг қабул қилиниши 1922 йилга, яъни Гонконг ҳали ҳам Британия колониясига айланган даврга тўғри келади.

Керри Лам аҳоли ва ҳукумат ўртасидаги зиддият кучайиши, бунинг оқибатида полициянинг намойишчиларга қарата ўқотар қуроллардан фойдаланиши фонида ушбу чорани қўллашга мажбур бўлди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
С7 Airlines авиакомпанияси Иркутскдан Фарғонага парвозларни тикламоқда
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси кўтарилди
Саломатлик
Яширин касаллик: деменция ҳақида нималарни билиш зарур?