Тошкент россиялик туристлар орасида кузги саёҳатлар учун оммалашган МДҲ шаҳарлари рўйхатига кирди. Бу ҳақда «ТурСтат» агентлиги маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
Рўйхат шаҳарларнинг туристлар ўртасида машҳурлиги таҳлили натижаларига кўра тузилди.
Унга Минск, Нур-Султон, Ереван, Боку, Кишинёв, Бишкек ва Душанбе шаҳарлари ҳам кирди.
Агентликка кўра, туристлар МДҲдаги мамлакат ва шаҳарларга кузги саёҳат давомида ётоқ ҳамда овқатланиш учун суткасига 40 доллардан 100 долларгача сарфлайди.
Изоҳ (0)