• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистондаги ғалла етиштирувчи фермер хўжаликлари ғаллага харид нархини белгилаш амалиётини бекор қилишни сўради

    Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа эгалари кенгаши ҳукумат ва парламентга ғалла етиштирувчи фермер хўжаликларининг молиявий барқарорлигини таъминлаш юзасидан мурожаатнома билан чиқди. Бу ҳақда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши матбуот хизмати маълум қилди.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Қайд этилишича, йиллар давомида аҳолини арзон ун ва нон билан таъминлаш масаласи ғалла етиштириш ва уни қайта ишлашнинг давлат томонидан қатъиян бошқарилиши ва фермер хўжаликлари томонидан етиштирилган ғалланинг бозор нархларига нисбатан паст нархларда харид қилиш тамойиллари асосида ҳал қилиниб келинди.

    Натижада, фермер хўжаликларининг ҳосилдорликни ошириш ва ғалла етиштириш ҳажмини кўпайтиришга қизиқиши пасайиб, харажатларни фақат давлат томонидан ажратилган имтиёзли кредитлар доирасида амалга ошириб, қўшимча даромад олиш учун ўз маблағларини йўналтиришдан манфаатдорлиги бўлмади.

    Шу билан бирга, арзон уннинг катта қисми амалда аҳолининг тегишли қатламларига етиб бормасдан бозор нархларида сотилди, яъни қўйилган мақсад — аҳолининг манзилли ижтимоий ҳимояси таъминланмагани, ўз навбатида, донни қайта ишлаш корхоналарида ва савдо ташкилотларида суиистеъмол қилиш ҳолатлари ҳам учраётгани айтилган.

    «Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг ташаббуслари билан бир тонна ғалланинг харид нархи 1 миллион 200 минг сўм миқдорида белгиланиши ва ҳосилдорликдан келиб чиқиб 25 фоизгача устама ҳақ тўланиши натижасида ғалланинг ўртача нархи 1 миллион 420 минг сўмни ташкил этди. Бир сўз билан айтганда, фермер хўжаликларининг моддий манфаатдорлиги ошиб, ҳосилдорлик ўсди ва фермерлар тарихда биринчи маротаба ўз меҳнати самарасини кўрдилар.

    Лекин, ғалла харид нархлари бозор нархларига яқинлаштирилган шароитда, бир қатор дон корхоналари фермер хўжаликларидан қабул қилган ғалла учун ҳисоб-китобни якунига етказа олмаяптилар», — дейилади мурожаатда.

    Бунинг сабаби дон корхоналари буғдойни бозор нархида харид қилиб, қайта ишлашдан тайёрланган уннинг 1 килоси учун 1400 сўмдан, яъни Ҳукумат томонидан белгилаб қўйилган қатъий нархда сотилиши билан изоҳланмоқда.

    Ғалла етиштирувчиларнинг фикрича, давлат харидлари бўйича фермерларнинг ғалласига паст нарх белгилаб, унинг арзон баҳода сотилиш механизми фермерлар ва дон корхоналарига иқтисодий манфаатдорлик келтирмайди. Уларни ғалла ҳосилдорлигини оширишга рағбатлантирмайди.

    «Нархлар эркинлаштирилиши бозордаги дон ва ун нархининг маълум даражада ошишига, бу эса ўз навбатида ижтимоий эҳтиёжманд аҳоли харажатлари ошишига олиб келишини яхши тушунамиз. Шу сабабли бу ижтимоий масала ҳам ҳукумат томонидан зудлик билан кўриб чиқилиши ва тегишли чоралар белгиланиши керак деб ҳисоблаймиз», — деб таъкидланган мурожаатда.

    Мурожаатда фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштирувчи деҳқонларнинг ғалла етиштиришдан моддий манфаатдорлигини ошириш, уларнинг ўз меҳнатларига яраша даромад олишлари ва шу орқали уларнинг ғалла етиштириш ҳажмларини кўпайтиришга қизиқишлари ортишини таъминлаш мақсадида:

    • Давлат томонидан ғалла етиштиришни қўллаб-қувватлаш мақсадида қишлоқ хўжалиги корхоналарига имтиёзли кредитлар ажратиш тизимини янада такомиллаштириш;
    • Фермер хўжаликларида ғалла етиштириш учун талаб этиладиган ёқилғи мойлаш маҳсулотлари, минерал ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари ва бошқа ресурсларни етказиб беришни тўлиқ бозор механизмларига ўтказиш орқали ушбу тизимни тубдан такомиллаштириш;
    • Фермер хўжаликлари, дон корхоналари ва истеъмолчилар ўртасидаги иқтисодий муносабатларни босқичма-босқич бозор механизмларига ўтказиш;
    • Ғалла, ун ва ноннинг нархи эркинлаштирилиши жараёнида аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатламларини ҳимоялашга қаратилган тизимли чораларни амалга ошириш;
    • Ривожланган давлатлар тажрибасини чуқур таҳлил қилган ҳолда, республикада ғаллага харид нархи белгилаш амалиётидан босқичма-босқич воз кечиб, бозорда шаклланган талаб ва таклиф асосида эркин нархларда сотиш тизимини яратиш керак, деб ҳисобланган.

    02.10.2019, 18:43   Изоҳ (0)   14747
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Зафар Ҳошимов солиқ ставкасининг камайтирилиши бозор нархларига қандай таъсир қилиши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди

    02.10.2019, 18:13

    Қашқадарёда тез тиббий ёрдам ҳайдовчилари эътирозига сабабчи бўлган бошлиқ ишдан олинди

    02.10.2019, 17:57

    Тошкентдаги Монт Бланc пластик жарроҳлик клиникасидаги ўлим ҳолатлари юзасидан текширув бошланган — Бош прокуратура

    02.10.2019, 17:44

    Давлат тест маркази Фарғонадаги мактабда 1-синф ўқувчиларининг полда дарс ўтаётгани бўйича муносабат билдирди

    02.10.2019, 17:29

    «Ҳатто исмини тўғри ёзолмайдиган курсдошларим ўқишни давом эттиряпти». Қашқадарёда курсдан қолдирилган талаба ўқитувчиларини порахўрликда айблади

    02.10.2019, 17:13

    Наманганда 18 ёшли қиз аттракционда жароҳатланиб вафот этди

    02.10.2019, 16:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент кўчаларидан бири автомобиль ва ёъловчилар учун бир ойга ёпилади

    Ўзбекистон | 19 июл, 00:23

    Непалда онлайн фирибгарлик ва жиноятчилик кўпайиши сабабли Telegram блокланди

    Дунё | 18 июл, 23:57

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30

    Ўзбекистонда судлар томонидан оқланган шахслар сони 2,5 баравар камайди

    Ўзбекистон | 18 июл, 23:11

    Японияда қотилликда айбланиб, 39 йил қамоқда ўтирган эркак айбсиз деб топилди 

    Дунё | 18 июл, 22:50

    Трамп, Путин ва Си Цзиньпин сентябрда Хитойда учрашиши мумкин — Тhе Times

    Дунё | 18 июл, 22:35

    Трамп The Wall Street Journal устидан судга мурожаат қилиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 18 июл, 22:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.