• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Илм-фан

    Инновациянинг ўзи нима-ю, ўзбек амалдорлари нима ҳақда гапиряпти? Ёш олим Рустам Ашуров тушунтиради

    Ёш физик олим ва ижтимоий тармоқларда фаол блогер Рустам Ашуров бугунги Ўзбекистонда халқаро рейтинглар, инновациялар, кластерлар ҳақида кўп гапирилаётганини, аммо реаллик нақадар ачинарли эканини, гапираётганлар кўпинча ҳатто «инновация» сўзининг мазмунини ҳам тушунмаслигини таъкидлайди. Унинг фикрлари билан қуйида танишишингиз мумкин.

    Эътибор берган бўлсангиз, телевидение орқали ислоҳотлар ҳақида гап кетганда тинмай бир хилдаги сўзлар янграйди – «инновация», «кластер», «инвестиция» ва ҳоказо. Инновацион иқтисодиёт қуришга уриниш, бу йўлда турли кластерларга инвестициялар жалб қилишга бўлган ҳаракат ва мақсад таҳсинга лойиқ. Лекин биз оғзимиздан чиқаётган бу сўзларнинг мазмунини қай даражада тушунамиз? Улар аслида ҳам биз тасаввур қилган нарсаларми?

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Қўрқмай айта олишим мумкинки, «инновация», «кластер», «инвестиция» каби сўзлари ҳақидаги тушунчамиз ривожланган давлатларникидан анча фарқ қилади. Биз бу сўзларни ёдлаб олгандек такрорлаймиз, мазмунини ва асл моҳиятини эса тушунишни хоҳламаётгандекмиз гўё.

    Масалан, Ўзбекистондаги исталган ОТМга бориб, стратегик режасини сўрасангиз, унинг вакиллари мақсадлари яқин келажакда жаҳон университетлар рейтингида топ мингталикка кириш эканини фахр билан айтади ва бунинг учун инновацион ўқув услубларини қўллаш кераклигини қўшиб қўяди. Ишончим комилки, 90 фоиз ОТМ шу жавобни беради.

    Энди сиз суҳбатдошингиздан сўраб кўринг: «Хўш, фараз қил, ўша топ мингталика кирдинг. Айтгин-чи, ўша пайтдаги кўринишинг билан ҳозирги аҳволинг орасида қандай фарқ бўлади?» Жавоб йўқ. Чунки унда топ мингталикка кира оладиган университет қанақа бўлиши кераклиги ҳақида умуман тушунча шаклланмаган. Олий таълим вазири телевидение орқали жаҳоннинг юқори рейтингли университетлари қаторига бизнинг ОТМларимиз ҳам қўшилиши кераклиги ҳақида тинмай гапиради. Лекин у бу таълим тизимимиз билан жаҳон у ёқда турсин, колхоз рейтингига ҳам қўшила олмаслигимиз ҳақида миқ этмайди. Тизим ўзгармаса, вазирнинг гапи «қўшилиши керак»дан нарига ўтмаслигини аниқ. Рейтинг давомат ва галустукка қараб тузилмайди асло! Инқилобий ўзгаришга эса тайёр эмасмиз.

    Бошқа бир мисол бу – кластерлар. Ҳамма жой кластерлашиб кетди. Кластерлардан мақсад ҳудудда яхши инвестицион муҳитни яратиш ва доимий равишда инновацион технологияларни жалб қилиб боришдир. Яъни бир ҳудудда шакллантирилган инфратузилмадан бир нечта бир-бирига ўхшаш ёки турдош маҳсулот ишлаб чиқарувчилар биргаликда фойдаланиши мумкин. Кластер ишлаб чиқарувчиларга инфратузилмани ушлаб туришдаги операцион харажатларни пасайтириш, янги технологияларни жорий қилишни осонлаштириш, кадрларнинг критик массасини таъминлаш, шунингдек, истеъмолчилар билан ишлашни мукаммаллаштириш каби имкониятларни беради. Кластернинг, хоҳ аграр, хоҳ Hi-Tech бўлсин, ажралмас қисми бор. Бу кадрлар етказиб берувчи таълим тизими ва кластернинг доимий рақобатбардошлигини таъминлаб берувчи фан ва технологик ташкил этувчисидир. Буларнинг икки кластер ичига кирмаса, у маҳсулот бозорида ўз ўрнини йўқотиб бораверади. Ҳарқалай, нормал рақобат бор ерда у ўз ўрнини йўқотиши аниқ. Бизнинг кластерларда кадрлар тайёрлаш ва технологик янгиланиш билан, шунингдек, қолган ҳамма иш билан ҳам Вазирлар Маҳкамаси шуғулланади. Хуллас, кластернинг асл моҳиятидан йироқлашиб, ҳамма ерда кластерлаб юрибмиз!

    Бу қаторга «инновация» сўзини ҳам ҳеч иккиланмай қўшишимиз мумкин. Инновация вазирлиги ташкил этилди. Инновация аслида таълим ва илмий жараёнларининг ўзаро циклик муносабати натижаси эканини ҳисобга олсак, нўноқ таълим тизимимиз ва чўкаётган Фанлар академияси устига Инновацион ривожланиш вазирлиги ташкил этилиши кулгили ҳолат. Инновация вазирлиги бўлиши керакдир балки. Аммо оёқда мустаҳкам турадиган таълим ва фан вазирликлари бор ерда. Инновацияларнинг бўлиш ёки бўлмаслиги алоҳида вазирликка боғлиқ ҳам эмас аслида. Инновацион ривожланишда ортда қолишда айбни тўртта соҳа ва уларнинг вазирликлари бўлишиб олгани тўғри бўларди, менимча: таълим, фан, иқтисодиёт ва саноат вазирликлари. Улар инновациялар учун To be or not to be деган саволга жавоб бериши керак. Агар кучли таълим, фанталаб саноат, шунга мос илм-фан ва буларнинг натижаси ўлароқ барқарор иқтисодиёт шаклланса, инновациялар ўз-ўзидан пайдо бўлаверади. Балки инновацион ривожланиш вазирлиги шундан сўнг асқатар. Ҳозир эса инновация вазирлигини инновациялар кўринмаётганида айблаш мантиқсиз.

    Хулоса ўрнида айтмоқчиманки, замонавий сўзларни уларнинг мазмунини тушунмаган ҳолда қўллайвериш васвасадан бошқа нарса эмас. Вазият шу тарзда давом этгудек бўлса, бизда инновация эмас, фақат инновасваса бўлади холос.

    Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назаридан фарқ қилиши мумкин.

    02.10.2019, 12:29   Изоҳ (0)   32083
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда юқори синф ўқувчиларининг таълим дастурини ихтиёрий танлашига рухсат берилиши мумкин

    20.09.2019, 15:25

    Ўзбекистон ОТМларига 1000 та энг яхши университет рейтингидан жой топилмади

    19.09.2019, 20:43

    Ўрта Осиёнинг ўн минг йиллик тарихига оид янги фактлар аниқланди. Кашфиётга ўзбек олимлари ҳам ҳисса қўшди

    10.09.2019, 18:45

    Одам иммун танқислиги вирусидан (ОИВ) ҳимояланишнинг янги усули топилди

    09.09.2019, 10:12

    Россиялик биолог геномни таҳрирлаш тажрибасида иштирок этадиган кўнгиллиларни топди

    06.09.2019, 09:28

    Олимлар қадимги одамнинг юз кўринишини тиклади

    29.08.2019, 10:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Месси Левандовски билан ўртасидаги можарога ойдинлик киритди

    Спорт | 12 июл, 14:45

    Канадалик олимлар саратон тўқимасини 3D принтерда чоп этди

    Илм-фан | 12 июл, 14:30

    Тошкентда 7 бола уйдаги ҳовузда чўкиб, икки нафари ҳалок бўлди

    Ўзбекистон | 12 июл, 14:05

    “Калмар ўйини” юлдузи Хо Сон Тхе рус тилида куйлади

    Лайфстайл | 12 июл, 13:40

    Give me Sport. “Олтин тўп” учун асосий даъвогарлар номи маълум бўлди

    Спорт | 12 июл, 13:16

    Ирим сабабли эмас: нима учун уйдаги ўргимчакни ўлдириш тавсия этилмайди?

    Лайфстайл | 12 июл, 12:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.