Ўзбекистон Президенти фармонига мувофиқ Абдурашид Жўрабоев Президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси Абдувоҳид Абдужабборовга ўринбосар этиб тайинланди. Бу ҳақда «Дарё»нинг ҳукуматдаги манбалари маълум қилди.
Абдурашид Жўрабоев бунгача Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, маданият, маънавият, оммавий ахборот воситалари, ижодий ва жамоат ташкилотлари масалалари котибияти мудири лавозимида ишлаб келаётган эди.
Бир муддат аввал Ёшлар иттифоқи раиси Алишер Саъдуллаев Президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчисига биринчи ўринбосар этиб тайинланганди.
Эслатиб ўтамиз, куни кеча журналист Фарҳод Маҳмудов Президент администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддиновга ОАВ масалалари бўйича ўринбосар бўлганди.
Изоҳ (0)