Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари Франция фуқаросининг йўқолган паспортини топиб берди. Бу ҳақда «Дарё»га Хоразм вилояти туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати хабар берди.
Хоразм вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармасига ходим Озода Иброҳимова ТИФ Миллий банк Урганч бўлими Хива филиалига қарашли валюта айрибошлаш шохобчасида паспорт унутиб қолдирилгани ҳақида хабар берган.
Паспорт Франция фуқароси 1975 йил 3 июнда туғилган Гайрауд Жулиэн Жеромега тегишли бўлган. Паспортнинг эгасини топиш учун Хоразм вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари «Ичан-Қалъа» давлат музейи қўриқхонаси ҳудуди бўйлаб суриштирув ўтказган. Паспорт эгаси «Бибимарям» оилавий меҳмон-уйида вақтинча яшаб тургани аниқланган. Сайёҳ Visa пластик картасидан пул ечиб олишда валюта айрибошлаш шохобчасига кирган, паспортни сумкасидан олган ва унутиб қолдиргани маълум бўлган.
Изоҳ (0)