• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ҳокимлик хулосаси кулгили, прокуратура эса туҳмат масаласини кўриб чиқиши керак». Хушнуд Худойбердиев Олмазор «замҳокими» билан боғлиқ вазиятга муносабат билдирди

    Ҳуқуқшунос Хушнуд Худойбердиев Олмазор тумани ҳокими ўринбосари Абдурасул Ваҳобов ва «Kun.uz» таҳририяти ходимлари ўртасидаги ҳодиса юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси чиқарган қарорга муносабат билдирди. Қуйида ҳуқуқшуноснинг муносабати билан тўлиқ танишиш мумкин.

    Фото: «Kun.uz»

    Фото: «Kun.uz»

    «Замҳоким» ва журналистлар: воқеа аслида қандай бўлганди?

    • «Kun.uz» мухбирлари бир тадбиркор мурожаатини ўрганиш учун Олмазор ҳокимлигига борганида ҳоким ўринбосари Абдурасул Ваҳобов мухбирларга қарата «ўзбекмисан» дея бақириб ташланиб қолган;
    • Эртаси куни Тошкент шаҳар ҳокимлиги «замҳоким»нинг интервьюсини эълон қилди. У «Kun.uz» нашри мухбири олти ой аввал ундан 1 гектар ер олиб беришни сўрагани, эвазига катта пора ваъда қилгани, у эса рад жавобини берганини айтди. Олти ой ўтгач, мухбир яна ўша масалани кўтаргани учун, унга ташланганини маълум қилди;
    • «Kun.uz» нашри баёнот билан чиқиб, бу гаплар туҳматлиги, мухбир Раҳматилла Исроилов туман ҳокими ўринбосари билан ҳаётда илк маротаба кўришиб тургани, илгари ҳеч қачон ўзаро кўришмагани билдириб, қолганини тегишли органлар ихтиёрига ҳавола қилганди;
    • Журналист Раҳматилла Исроилов эса бош прокурор номига мурожаат йўллаб, «замҳоким» уни оғир жиноятни содир этиш (пора бериш)да айблаб, туҳмат қилганлиги, шу сабабли унга нисбатан чора кўришни сўраган эди;
    • Бош прокуратура эса мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси текшириш ўтказаётганлигини билдирган эди.
    Қисқача шу.

    Прокуратуранинг қарори

    Тошкент шаҳар прокуратураси ушбу ҳолатни ўрганиб, ҳоким ўринбосарига нисбатан жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш ҳақида қарор қабул қилибди. Яъни, «замҳоким»нинг ҳокимият биносида журналистга ташланганлик ҳолатини жиноят эмас деб топган.

    Мавзуга доир: Олмазор «замҳокими»нинг журналистларга ташланиши «касб этикасига тўлиқ мос» деб топилди. Прокуратура унга нисбатан жиноят иши қўзғатишни рад этди

    Аслида ушбу қарор ҳуқуқий жиҳатдан нотўғри эмас. Яъни, ҳақиқатан ҳам видеолавҳага муҳрланган ҳаракат учун жиноий жавобгарликка тортиб бўлмайди. Журналистга ташланиб, камерани ўчиришни талаб қилиш учун Жиноят кодексида бирор жиноий жазо белгиланмаган. Бу иш учун балки нари борса майда безорилик учун маъмурий жавобгарликка тортиш мумкиндир. Жиноий ва маъмурий жавобгарлик ўртасида фарқ бор.

    Агар Тошкент шаҳар прокуратурасининг қарори ҳуқуқий жиҳатдан нотўғри бўлмаса, унда нега ижтимоий тармоқлар яна норозилик билдиряпти? Сабаби жуда оддий, чунки «замҳоким»нинг журналист пора таклиф қилгани ҳақида айтган гаплари бўйича ҳозирча ҳеч қандай изоҳ берилмаган. Қарорда ҳам бу ҳолат умуман эсланмаган.

    Жамоатчилик ҳақли савол беряпти: «замҳоким» гаплари учун жавоб берсин, нега масаланинг бу қисмини унутиб қўйяпмиз?

    Олмазор ҳокимлигининг кулгили хулосаси

    Олмазор ҳокимлиги хизмат текшируви ўтказиб, Абдурасул Ваҳобовнинг ҳаракатларини касб этикаси ва хизмат лавозими мажбуриятларига тўлиқ риоя қилган, деб топибди. Бу ҳам кулгили, ҳам қайғули.

    Бизда саволлар бор:

    • Нима учун замҳоким ҳаракатларини Олмазор ҳокимлигининг ўзи текширди?
    • Масала жиддийлигини ҳисобга олиб, нега Тошкент шаҳар ҳокимлиги текшириб, хулоса бермади?
    • Одоб-аҳлоқ қоидаларини бузганлиги кўрга ҳассадай кўриниб турган бир пайтда, ҳолатни ўрганишни Олмазор ҳокимлигига топшириш қайси мантиққа тўғри келади?
    Шу қарор қабул қилган «коттаконлар» Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 мартдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган «Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидалари»ни ҳеч қўлига олиб кўрганмикин, қизиқ?

    Ёки ҳокимларнинг касб этикаси учун журналистга ҳамла қилиш оддий ҳолатми?

    Энди нима бўлади?

    Тошкент шаҳар прокуратурасининг бу қарори якуний қарорми ёки туҳмат масаласи алоҳида яна кўриб чиқиладими, бунисидан хабарсизман. Лекин у масала кўрилиши шарт ва зарур! Бу ерда масала аниқ ва тиниқ:
    • пора таклиф қилгани рост бўлса, журналист жавобгарликка тортилсин, ахир бу коррупция!
    • агар бу туҳмат бўлса, унда «замҳоким» жавобгарликка тортилсин, ахир бу муттаҳамлик!
    Лекин шахсан мен «замҳоким»нинг интервьюсидаги гапларга ишонмадим, ишона олмадим.

    Воқеалар ривожини кузатиб борамиз. Ишқилиб, «замҳоким»нинг ушбу қилмишига мутасаддилар ҳеч нарса бўлмагандай кўз юмиб, охирида жамоатчиликка қараб — «кўзни юмгил, кўзга айлансин кўнгил» демаса бўлди.

    Хушнуд Худойбердиев, ҳуқуқшунос, блогер

    25.09.2019, 21:27   Изоҳ (0)   25294
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Мактабларда янги директор ўринбосари лавозими жорий қилинади

    25.09.2019, 20:56

    Хоразмлик фуқаро «Шарқона лотто»нинг 2,5 млрд сўмлик рекорд жекпотини қўлга киритди

    25.09.2019, 20:14

    Шавкат Мирзиёев Диего Гарсия-Саянни қабул қилди

    25.09.2019, 19:57

    Қашқадарёдаги Damas’лар тўқнашувида 5 киши ҳалок бўлган. ЙТҲ оқибатида ҳар икки машина ёниб кетган

    25.09.2019, 19:42

    Ўзбекистонда 63 та компаниянинг давлат улуши сотувга қўйилади

    25.09.2019, 19:29

    Ўзбекистонда ОТМ раҳбар ва педагог кадрларининг малакасини ошириш тизими такомиллашади

    25.09.2019, 18:29
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Япония бош вазири ва БМТ бош котиби Нагасаки бўйича нутқда АҚШни тилга олмади

    Дунё | 9 август, 13:15

    Meta 24 ёшли сунъий интеллект мутахассисига 250 млн долларлик маош таклиф қилди

    Лайфстайл | 9 август, 12:45

    Ҳамзат Чимаев: “Агар мен Олимпия чемпионига қарши чиқадиган бўлсам, у мени янчиб ташлайди”

    Спорт | 9 август, 12:35

    Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли машиналар сони 4,6 млн дан ошди

    Ўзбекистон | 9 август, 12:20

    Норвегияда беш кун озиқ-овқатсиз музликда қолиб кетган америкалик эко-журналист қутқарилди

    Дунё | 9 август, 11:55

    Ўзбекистонлик UFC жангчиси Богдан Гусков эҳтимолий рақиби ким бўлишини айтди

    Спорт | 9 август, 11:25

    Гренада Буюк Британия қиролига содиқлик қасамёдидан воз кечди

    Дунё | 9 август, 11:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.