26 сентябрь, пайшанба куни Ўзбекистондаги Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури доимий вакили Матильда Димовска Қорақалпоғистонга боради.
Ташрифдан мақсад, Оролбўйи минтақасидаги вазиятни ўрганиш, ҳукумат томонидан экологик инқироз оқибатларини бартараф этишга қаратилган саъй-ҳаракатлар ва БМТТДнинг мамлакат шимолий қисмидаги фаолияти билан танишишдан иборат.
Шунингдек, Матильда Димовска БМТТД билан ўзаро алоқалар натижа ва истиқболлари, Оролбўйида истиқомат қилувчи аҳолига кўмак кўрсатишда ҳамкорликнинг устувор йўналишларини муҳокама қилиш мақсадида Жўқорғи Кенгеси ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши вакиллари билан учрашувлар ўтказган.
Бундан ташқари, Димовска хоним БМТ шафелигида Ўзбекистоннинг Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўпшериклик траст фонди томонидан илк молиялаштирилган БМТТД ва ЮНЕСКОнинг «Барқарор қишлоқ ҳудудлари ривожланишини қўллаб-қувватлаш орқали Оролбўйи минтақасида инсон хавфсизлигининг долзарб муаммоларини ҳал қилиш» лойиҳасини ишга тучириш маросимида иштирок этган.
Маълумот учун, Ўзбекистондаги БМТТД ваколатхонаси 1993 йилдан бери фаолият юритиб, ҳукумат билан учта асосий йўналиш — барқарор ижтимоий ва иқтисодий ривожланиш, давлат бошқаруви, иқлим ўзгаришига мослашиш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳаларида ҳамкорлик қилади.
Изоҳ (0)