• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12778.12
    • RUB164.01
    • EUR14931.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Илм-фан

    Нега астероид билан тўқнашув сайёрамиз учун хатарли?

    Тахминан 66 миллион йил муқаддам Ерда космик миқёсли офат юз берди. Ўша куни ўлчами 10–15 километр бўлган астероид жуда катта тезлик билан келиб, ҳозирги Мексика кўрфази тубида жойлашган ҳудудга бориб урилган. Бу жой Юкатан яриморолидан шимолроқдан жойлашган бўлиб, бу ерда денгиз тубида ҳақиқатан ҳам улкан чандиқ – кратер мавжуд.

    Ушбу космик объектнинг келиб урилиши бутун сайёра бўйлаб мислсиз талафот ва табиий офатлар занжирини келтириб чиқарган. Хусусан, фавқулодда улкан цунами ва ёнғинлар ҳосил бўлган. Унинг кетидан эса иқлимнинг кескин совиши рўй берган. Натижада кўплаб турдаги ўсимлик ва ҳайвонлар Ер юзидан бутунлай қирилиб кетди. Чунончи, ўшанда динозаврларнинг куни битган эди. Сайёрамиздаги тирик мавжудотларнинг яшаш шароити драматик тарзда бутунлай ўзгариб кетган.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Ўйлаб қаралса, ўлчами 10–15 километр бўлган қоятошдан иборат астероид космик масштабларда қараганда жуда кичик нарса бўлиб кўринади. Таққослаш учун, Ернинг диаметри 12 740 километрни ташкил этади. Ўйлаб кўринг, 15 километр қайда-ю, 12 740 километр қаёқда! Маълум бўлмоқдаки, динозаврлар эрасига нуқта қўйган ўша астероид Еримиздан минг баробар кичик экан. Уни, космик ўлчамда қараганда, Ерга нисбатан «қум зарраси» деса ҳам хато бўлмасди аслида. Хўш, унда шу даражада катта кўламли, глобал талафотларни у қандай қилиб келтириб чиқара олди?

    Гап шундаки, кундалик ҳаётда биз жуда имиллаган ҳаракат тезлигига кўникиб қолганмиз. Ваҳоланки, ўша глобал фожиада ҳамма нарсани, келиб урилган ўша астероиднинг тезлиги ҳал қилган. Яна таққослаймиз: ўртача тезликда шошмасдан яёв кетаётган одам соатига 4 километр йўл босиши мумкин. Шаҳар шароитида машиналар ўртача 60 километр/соат тезлик билан юради. Фуқаро авиацияси самолётлари эса камдан-кам ҳоллардагина минг километр/соат тезликка эришади.

    Коинотда эса ҳаммаси бошқача. Энг паст тезлик билан Ер атмосферасига кириб келадиган метеор ҳам бир сонияда 11 200 метр масофани босиб ўтади. Бу дегани, унинг тезлиги соатига 40 320 километрни ташкил этади деганидир! Энди яна таққосласак, энг тезкор пойга автомобиллари ҳам, энг тезкор қирувчи самолётлар ҳам, хуллас, ерда учадиган ва юрадиган ҳеч нарса бунча тезликка чиқолмайди. Ерга коинотдан кириб келадиган метеоритларнинг тезлиги товуш тезлигидан 35 баробар юқори бўлади. Ер ўзи ҳам Қуёш атрофида жуда катта тезликда ҳаракатланади. Сайёрамизнинг орбита бўйлаб ҳаракати 30 километр/сонияни ташкил этади! Фаэтон номли астероид, масалан, перигелийда (Қуёшга энг яқин келган вақтда) 200 километр/сония тезликка эга бўлади. Тасаввур қиляпсизми, атиги бир сонияда бу ғадир-будир қоятош нақ 200 километр масофани босиб ўтади!

    Бу жуда катта тезлик кўрсаткичлари ўзи билан жуда улкан миқдордаги кинетик энергия захирасини ташиб юради. Улар бошқа йирикроқ объект, масалан, Ер сингари сайёра билан тўқнашганда жисм ташиган бутун кинетик энергия бир лаҳзада зарба ва иссиқлик энергиясига айланиб кетади. Бу энергиянинг сақланиш қонунидан келиб чиқадиган оддий хулоса бўлиб, лекин бунинг оқибатлари сайёра кўламида ҳам мислсиз офатларга сабаб бўлади. Боз устига, физика қонунлари шундайки, Ерга келиб урилаётган объект тезлиги икки марта орца, унинг келиб урилишидан ҳосил бўладиган энергияси тўрт баробар ортади; тезлик уч баробар ортиши эса зарба энергиясини тўққиз марта кучайтиради ва ҳоказо. Яъни зарба кучи тезликнинг квадратига боғлиқ бўлади. Метеор Ер атмосферасига кириб келишида милтиқдан отилган ўққа нисбатан 30 баробар катта тезликка эга бўлади. Бу дегани, унинг бориб урилган жойидаги зарба кучи ўқ текканидан кўра 900 марта кучлироқ бўлади демакдир!

    Бахтимизга, бундай тўқнашувлар олдини оладиган ва бизни космик зарбалардан муҳофаза қилиб турадиган қобиқ – Ер атмосфераси мавжуд. У анча-мунча нарсани ўз ишқаланиш кучи орқали қиздириб, Ерга етиб келгунича ёниб йўқ бўлиб кетишига сабаб бўлади. Айниқса зичлиги паст бўлган кичик жисмлар Ер атмосферасидан омон ўтмайди ва уларнинг аксарияти сайёрамиз сиртига етиб келгунича ёниб, буғланиб йўқ бўлиб кетиб бўлади. Фақат йирик ва қаттиқ метеоритларгина тўлиқ ёнишга улгурмай, Ер сиртигача етиб келади. Уларнинг ҳам аксарияти денгиз ва океанлар сатҳига ёки кимсасиз ҳудудларга қулайди. Камдан-кам ҳолларда Ерга етиб келган метеорит аҳоли яшаш жойларига тушади ва жиддий зиён етказиши мумкин.

    Масалан, 1908 йилнинг 30 июнь куни Сибирнинг Тунгуска деган ҳудудида шундай бўлган. Ўшанда ўлчами 150–300 метр атрофида бўлган объект Подкаменная дарёси яқинидаги ўрмонга қулаган. У ёрқин из қолдириб ҳаводан учиб кириб келган ва катта зарба тўлқини ҳосил қилган тарзда Ерга урилган. Натижада 30 километр радиусдаги ўрмонда барча дарахт ёниб кул бўлган. Тупроқ ҳам яхшигина силкинган ва Сибирдаги аксарият аҳоли пунктларида енгил зилзила қайд этилган. Силкинишларни ҳатто Ғарбий Европа сейсмик станциялари ҳам сезган.

    Бахтли тасодиф сабабли Тунгускага тушган ўша метеорит ўшанда бевосита аҳоли яшаш жойига эмас, балки ўрмонга келиб урилган эди. Шу сабабли ҳам одамларга зиён етмаган. Бироқ уни бутунлай зарарсиз бўлган деб ҳам бўлмайди. Зеро атрофдаги қишлоқларда ҳосилга ва ёғочсозлик корхоналари иқтисодиётига барибир муайян зарар етган.

    Яна бир шу каби метеорит қулашига Узоқ Шарқ аҳолиси 1947 йилнинг 12 февраль куни гувоҳи бўлган. Ўшанда Уссурия ўлкасидаги тайгага улкан юмалоқ ҳажмли метеорит келиб урилган эди.

    Қолаверса, кўпчилик атиги олти йил олдин, яъни 2013 йилнинг 15 февралида Россиянинг Челябинск шаҳрига келиб урилган метеоритни яхши эсласа керак. Ўшанда воқеани кўплаб ҳаваскор ва профессионал тасвирчилар суратга олишга эришган эди. Ҳатто автомобилларга ўрнатилган видеорегистраторлар ҳам аллақанча видеоёзувларни тақдим этган.

    66 миллион йил аввал динозаврлар эрасига якун ясаган астероид эса Тунгускага, Уссурия ўлкасига ёки Челябинскка келиб тушган метеоритлардан бир неча баробар йирик ва оғир бўлган. Ҳисоб-китобларга кўра, унинг массаси ва тезлиги шу қадар катта бўлганки, Ерга келиб урилишидан ҳосил бўлган зарба кучи тротил эквивалентида олганда 100 минг гигатоннани ташкил этган. Бу Хиросимага ташланган ва шаҳарни кунпаякун қилган атом бомбасидан 7 миллиард марта катта портлаш қуввати демакдир! Келиб урилган астероиднинг бутун кинетик энергияси иссиқлик энергиясига айланиши натижасида Ердаги тупроқ қатлами фавқулодда қаттиқ қизиган ва баланд ҳарорат туфайли анча-мунча тошлар ва минераллар ҳам эриб, буғланиб кетган. Оқибатда улар таркибида бўлган заҳарли моддалар, хусусан, олтингугурт буғланиб, атмосферага тарқалиб кетган.

    Рўй берган мислсиз офатнинг иккиламчи оқибатлари эса сайёрамиз атмосферасининг ўта қоронғу бўлиб қолиши натижасида Ер юзига Қуёш нурлари етарлича тушмай қолишидан келиб чиққан. Бунинг натижасида иқлим кескин совиган. Ер бутунлай ўзгарган. Биосфера эволюцияси эса тамомила бошқа йўналишга юз бурган. Офатни кўплаб жониворлар турлари, хусусан, динозаврлар енгиб ўта олмади. Лекин сутемизувчилар авлодлари амаллаб ёруғ кунларга етиб олди. Сайёра ўзини қайта тиклагач эса уларнинг даври келганди.

    Музаффар Қосимов

    24.09.2019, 12:17   Изоҳ (0)   25134
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда юқори синф ўқувчиларининг таълим дастурини ихтиёрий танлашига рухсат берилиши мумкин

    20.09.2019, 15:25

    Ўзбекистон ОТМларига 1000 та энг яхши университет рейтингидан жой топилмади

    19.09.2019, 20:43

    Ўрта Осиёнинг ўн минг йиллик тарихига оид янги фактлар аниқланди. Кашфиётга ўзбек олимлари ҳам ҳисса қўшди

    10.09.2019, 18:45

    Одам иммун танқислиги вирусидан (ОИВ) ҳимояланишнинг янги усули топилди

    09.09.2019, 10:12

    Россиялик биолог геномни таҳрирлаш тажрибасида иштирок этадиган кўнгиллиларни топди

    06.09.2019, 09:28

    Олимлар қадимги одамнинг юз кўринишини тиклади

    29.08.2019, 10:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трампнинг Москва ва Санкт-Петербургга ҳужум қилишга ундагани ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Дунё | 15 июл, 23:35

    Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш учун ўтиш баллари тасдиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 23:25

    Дунёнинг энг кекса марафончиси ЙТҲ оқибатида вафот этди

    Дунё | 15 июл, 23:10

    Украинада кўп фуқаролик қонунийлаштирилди

    Дунё | 15 июл, 22:55

     Банкларда сўмдаги кредит фоизлари кўтарилди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:45

    АҚШда офицер танишув иловаси орқали Украинага оид махфий маълумотларни узатгани аниқланди

    Дунё | 15 июл, 22:35

    Сафарда болани нима билан банд қилиш мумкин? Хотиржам саёҳат қилиш учун 10 та лайфҳак

    Фарзанд | 15 июл, 22:23

    Ўзбекистонга энг кўп сайёҳлар қайси давлатлардан келаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.