Шаҳрисабз шаҳри 27—28 сентябрь кунлари хорижий инвесторлар билан маҳаллий тадбиркорлар ўртасида ҳамкорликни кучайтириш мақсадида ўтказилаётган халқаро бизнес-форумга мезбонлик қилади. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, халқаро бизнес-форумда Россия, Беларусь, Польша, Чехия, Жанубий Корея, Хитой, Болгария, Туркия ва Қозоғистон давлатларининг ишбилармон доиралари вакиллари ҳамда бир қатор давлатларнинг Ўзбекистондаги элчилари иштирок этиши режалаштирилган.
Икки кун давом этадиган бизнес форум якунида шартномалар имзоланиб, инновациялар самарадорлигини кенгайтириш ва ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилиши кўзда тутилмоқда.
Изоҳ (0)