Футбол бўйича Англия Премьер Лигасининг 6-турида 21 сентябрь, шанба куни 4 та учрашув бўлиб ўтди.
Маурисио Почеттино қўл остидаги Лондоннинг «Тоттенҳэм» клуби меҳмонда «Лестер»га қарши майдонга тушди.
Учрашувнинг 29-дақиқасида «шпорлар» ҳужумчиси Ҳарри Кейн Сон Ҳён Мин узатмасини голга айлантирган бўлса, 69-дақиқага келиб мезбон жамоа ҳимоячиси Рикарду Перейра ҳисобни тенглаштирди (1:1). 85-дақиқада эса «тулкилар» ярим ҳимоячиси Жеймс Мэддисон Пауло Гассанига қўриқлаётган дарвозани ишғол қилди.
Шу тариқа «Тоттенҳэм» сафарда кечган баҳсда «Лестер»га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди ва очко йўқотди.
Маълумот учун, «Тоттенҳэм» 8 очко жамғарган ҳолда мусобақа жадвалида 5-ўринда бормоқда. «Лестер» эса 11 очко билан 3-ўринни эгаллаб турибди.
Шу куни Хосеп Гвардиола бошлиқ «Манчестер Сити» ўз майдонида «Уотфорд»ни синовдан ўтказди.
Беллашув давомида «шаҳарликлар» вакиллари Давид Сильва (1), Серхио Агуэро (7, пенальти), Рияд Маҳрез (12), Бернарду Сильва (15, 48, 60), Николас Отаменди (18) ҳамда Кевин де Брюйне (85) бирин-кетин рақиб дарвозасига гол урди.
Баҳс якунига кўра, «манкунианлар» «Уотфорд» дарвозасига жавобсиз 8 та гол уриб, йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди.
Мазкур ғалабадан сўнг «Манчестер Сити»нинг очкоси 13 тага етди ва жамоа 2-ўринга кўтарилиб олди. Сўнгги ўринда бораётган «Уотфорд» ҳисобида эса 2 очко мавжуд.
АПЛ
6-тур баҳслари
21 сентябрь, шанба
«Лестер»—«Тоттенҳэм» 2:1
Голлар: 0:1 — 29 Кейн, 1:1 — 69 Рикарду Перейра, 2:1 — 85 Мэддисон«Бёрнли»—«Норвич» 2:0
Голлар: 1:0 — 10 Вуд, 2:0 — 14 Вуд«Эвертон»—«Шеффилд Юнайтед» 0:2
Голлар: 0:1 — 40, автогол Мина, 0:2 — 79 Муссе«Манчестер Сити»—«Уотфорд» 8:0
Голлар: 1:0 — 1 Сильва, 2:0 — 7, пенальти Агуэро, 3:0 — 12 Маҳрез, 4:0 — 15 Бернарду Сильва, 5:0 — 18 Отаменди, 6:0 — 48 Бернарду Сильва, 7:0 — 60 Бернарду Сильва, 8:0 — 85 де БрюйнеЯнада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)