20 сентябрь, жума куни Тошкентда МОМИҲга аъзо мамлакатлар энергетика вазирларининг биринчи мулоқоти ҳамда Марказий Осиёнинг «Энергетика-инвестиция форуми—2019» тадбири бошланди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Севара Нишонова хабар берди.
Марказий Осиёнинг энергетика-инвестиция форуми иштирокчиларнинг умумий қутлови ҳамда «Осиёда инвестициявий тўсиқларни енгиб ўтиш: ўтиш даврида энергетика бозорларига бизнесни жалб қилиш» мавзуйидаги умумий тақдимоти билан очилди.
Форумнинг биринчи куни дастуридан тақдимотлар ва музокаралар ўрин олган бўлиб, уларда энергетика секторидаги ислоҳотлар масаласи инвестициялар учун мақбул муҳит яратиш катализатори сифатида кўриб чиқилди.
Биринчи кун МОМИҲ энергетика вазирлари иштирокидаги модерация қилинаётган подиумли мунозара, шунингдек, Б-2-Б форматидаги учрашувлар билан якунланди.
Форумнинг иккинчи кунида, яъни 21 сентябрда Марказий Осиёда энергетик ўтишни (муқобил энергия манбаларига ўтиш) даромадли бизнесга айлантириш масаласи кўриб чиқилади. Ушбу мавзу юзасидан ОТБнинг энергетика сектор бўйича гуруҳи, Германия энергетика агентлиги чиқишлари тингланади. Сўнгра Поwер Чина International Group Лимитед, КБ Глобал Инвестменц, АCWА компаниялари раҳбарияти аъзолари иштирокида подиумли мунозара ўтказилади.
Шунингдек, ўтиш давридаги таваккалчиликлар ва даромадларни барқарорлаштириш масаласи муҳокама қилиниши режалаштирилган.
Унда ОТБ раҳбарияти ва газни экспорт қилувчи мамлакатлар форуми котибияти тақдимотлари тингланади. Сўнгра юристлар, банкирлар, халқаро молиявий ташкилотлар, суғурта компаниялар ва ҳукуматлар вакиллари иштирокида подиумли мунозара ўтказилиши режалаштирилган. Бу ерда хусусан, Баят Group, Гҳазанфар Group, Самрук-Энерго, Саппҳире Group компаниялари, Қозоғистон энергетика биржаси раҳбарияти аъзолари ўз фикр-мулоҳазаларини баён этади.
Форумнинг иккинчи куни давомида минтақавий стартаплар ва энергетик сектордаги бизнес-моделлар кўриб чиқилади. Мавзу юзасидан Поwер Ледгер ва Next Крафтwерке ГмбҲ компаниялари раҳбарияти вакиллари сўзга чиқади. Ундан сўнг минтақавий стартапларнинг ТедТалк форматидаги тақдимотлари, овоз бериш ва энг яхши стартаплар муаллифларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.
Иштирокчилар бизнесни юритиш бўйича умумий минтақавий усуллар ва тамойилларни муҳокама қилади. Турли Савдо палаталари ва тадбиркорлар ҳам ўз тажрибаси билан ўртоқлашади.
Маълумот учун, Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорлик (МОМИҲ) дастури 2001 йилда Осиё тараққиёт банки ташаббусига кўра ташкил қилинган.
МОМИҲ дастури ривожланиш бўйича шериклар қаторига Озарбайжон, Афғонистон, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Монголия, Покистон, ХХР, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Мўғулистон киради.
Изоҳ (0)