13 сентябрдан Тошкентда биринчи электробус ҳаракатланишни бошлади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Айни пайтда мазкур автобус 41-йўналишда, «Чилонзор-25 мавзе—Чилонзор буюм бозори» оралиғида қатнамоқда. Мазкур йўналиш масофаси 25 километр бўлиб, электробуснинг қуввати айнан шу масофага етади.

Беларусда ишлаб чиқарилган ушбу транспорт воситаси 450 минг долларга харид қилинган. Унинг қувват станцияси 150 минг доллар баҳоланди.

Мутасаддилар келгусида бундай электробуслар Тошкентга яна келтирилиши режалаштирилганини билдирмоқда.