UFC промоушени вазн категориясидан қатъи назар жангчиларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди.
7 сентябрь куни Дастин Порьени енгиб, чемпионликни ҳимоя қилган енгил вазн тоифаси вакили Ҳабиб Нурмагомедов рейтингнинг иккинчи поғонасидан ўрин олди. Биринчи ўрин эса ярим оғир вазн тоифаси чемпиони Жон Жонсда қолди.
Учинчи ўриндан эса икки дивизиондаги чемпион Генри Сеҳудо ўрин эгаллади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳабиб ўзини рейтингнинг биринчи ўринга лойиқ иш қилганини таъкидлаганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)