UFC’нинг енгил вазндаги вақтинчалик собиқ чемпиони Дастин Порье амалдаги чемпион Ҳабиб Нурмагомедовга миннатдорчилик билдирди.
«Ҳамма нарса тасодифан юз беради. Бу менинг саёҳатим ва у фақатгина ўзимга хос. Ҳабибга эса яна бир ҳаётнинг дарси учун ташаккур билдираман. Ҳеч қандай оқлашларсиз, ҳеч қандай афсусларсиз», — дейди Порье.
Эслатиб ўтамиз, Ҳабиб—Порье жанги 7 сентябрь куни Абу Дабида бўлиб ўтди. Унда Ҳабиб рақибини бўғиш усули ёрдамида 3-раундда мағлуб этганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)