Ижтимоий тармоқларда ички ишлар органи ходими қўлидаги таёғи билан одамларни ураётгани акс этган видеоёзув тарқалди. Воқеа айнан қачон, қаерда, нима сабабдан юз бергани номаълум.

Видеода ходим қўлидагит таёқ (катта эҳтимол билан, ЙПХ ходими жезли) билан одамларнинг бошига ураётганини, одамлар уни тинчлантиришга уринаётганини кўриш мумкин. Шунингдек, бошқа бир гуруҳ одамлар йўл четидаги ҳушсиз аёлга ёрдам кўрсатишга уринмоқда. Аёлнинг аҳволи ҳақида аниқ маълумот йўқ.

Аввалроқ Қорақалпоғистонда ЙПХ ходими аёлга қўл кўтаргани билан боғлиқ видеоёзув тарқалган эди. Бош прокуратура ахборотига кўра, Қорақалпоғистондаги ҳодисада ЙПХ ходими тан жароҳати олган.