Бутунжаҳон ҳунармандларининг Осиё-Тинч океани кенгаши Қўқонни Бутунжаҳон ҳунармандлар шаҳарлари рўйхатига киритди. Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов маълум қилди.
Кенгаш раҳбари Гада Каддуми Қўқонда бўлиб ўтаётган илк Халқаро ҳунармандчилик фестивали доирасида шаҳарга расман тегишли сертификатни топширди.
Маълумот учун, Бутунжаҳон ҳунармандлари рўйхати 2014 йилдан бери юритилади. Қўқон ушбу рўйхатга киритилган дунёнинг 36- ва МДҲдаги биринчи шаҳар бўлди.
Изоҳ (0)