«Ўзстандарт» агентлиги Хитойнинг Стандартлаштириш Администрацияси (SAC) билан икки томонлама ҳамкорлик ишларини йўлга қўйди. Бу ҳақда «Ўзстандарт» агентлиги матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
Маълум қилинишича, ҳамкорлик доирасида Стандартлаштириш Администрацияси томонидан «Ўзстандарт» агентлигига Хитой миллий стандартлари каталоглари тақдим этилган.
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган ва Хитойга экспорт қилиниши мумкин бўлган маҳсулотларга мажбурий талабларни белгиловчи стандартлар олинади.
Бундан ташқари, келгусида тегишли бўлган Хитой миллий стандартлари маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга етказиб берилади.
Изоҳ (0)