Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бокс бўйича Жаҳон чемпионати давом этмоқда.
12 сентябрь, пайшанба куни -52 кг вазн тоифасида ҳаракат қилаётган ўзбекистонлик боксчи Шаҳобиддин Зоиров биринчи жангини туркманистонлик Ихлос Гулижановга қарши ўтказди. Рио—2016 Олимпиадаси чемпиони рақибини катта устунлик (5:0) билан мағлубиятга учратди.
Зоировга кейинги босқичда Доминикан Республикаси вакили рақиблик қилади.
Бугун, шунингдек, -63 кг вазн тоифасида иштирок этаётган Элнур Абдураимов жазоирлик рақибига қарши рингга кўтарилади.
Янада кўпроқ бокс ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)