• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Фотомақола: ЖЧ—2022 нинг қуриб битказилган илк стадиони — «Ал-Жануб». У қатарликларга ярим миллиард доллардан ортиққа тушди

    Қатарда 2022 йили бўлиб ўтадиган футбол бўйича Жаҳон Чемпионати тайёргарлиги ўзининг авж палласига кирган. Мазкур мақолада ЖЧ—2022 мусобақасининг диққатга сазовор иншоотларидан бири — «Ал-Жануб» ҳақида гаплашамиз.

    Фото: Designboom

    Фото: Designboom

    2019 йилнинг баҳорида 2022 йилги Жаҳон Чемпионатига атаб қурилган стадионлардан бири — «Ал-Жануб» ишга тушди. Стадион ЖЧ—2022 гуруҳ босқичи ва чорак финал ўйинларини ўзида қабул қилади. Май ойида ушбу стадиондаги дастлабки ўйин ўтказилди, Қатар Кубоги финалида «Ад-Дуҳайл» жамоаси «Ас -Садд»ни мағлубиятга учратди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Стадион муаллифи — асли ироқлик бўлган машҳур архитектор Заҳа Ҳадид. Лойиҳа 2013 йилда ишлаб чиқилган бўлиб, бу Ҳадиднинг сўнгги ишларидан бири бўлди. Орадан уч йил ўтиб у юрак хуружидан вафот этди. Унинг деярли барча лойиҳалари қатори, «Ал-Жануб» ҳам қийин, кенг қамровли ва жуда қимматга тушди. Қатар мазкур стадион қурилиши учун 575 миллион доллар сарфлади. Арена 40 минг мухлисни ўз бағрига сиғдира олади.

    Фото: Designboom

    Фото: Designboom

    «Ал-Жануб» стадионининг томи ёпиладиган қилинди, бундан мақсад футболчи ва мухлисларни қуёшдан сақлаш

    Стадион Қатар пойтахти Доҳадан 20 километр узқоликдаги Вакра шаҳрида қад ростлаган. Бу ернинг об-ҳавосини футбол ўйнаш учун қулай деб бўлмайди: ёзда ҳарорат 50 даражагача чиқади. Шу сабаб Жаҳон Чемпионати ёздан ноябрь—декабрь ойларига сурилди, қуёшдан сақланиш эса лоҳиялашнинг муҳим жиҳатларидан бири эди. Ечим эса суриладиган томлар бўлди. Уни Zaha Hadid Architects (ZHA) бюроси Schlaich Bergermann Partner инженерлик компанияси билан биргаликда яратди. Полимер билан қопланган арқонли тиргаклар керакли вақтда футбол майдони ва трибуна устини бутунлай ёпишга қодир.

    Фото: Designboom

    Фото: Designboom

    Қиш ва баҳорда Қатарда қум бўронлари тез-тез содир бўлиб туради. Стадион ушбу ҳодисаларга тўлиқ тайёрлигини текшириш мақсадида унинг 3D-модели аэротрубада синаб кўрилди. Натижада у шамол босимини яхши ушлайдиган ва ҳудуд миллий анъаналарига мос тушадиган — силлиқ аэродинамик шаклни олди. Вакра Форс кўрфазида жойлашган бўлиб, унинг тарихи марварид ва балиқ овловчиликка чамбарчас боғлиқ. Шу сабаб, Заҳа арабларга хос бўлган дау қайиғидан илҳом олган.

    Фото: Designboom

    Фото: Designboom

    Фото: Designboom

    Фото: Designboom

    Фото: Designboom

    Фото: Designboom

    Бундан ташқари, девор ва том қисмидаги қат-қатликларда қум барханларини кўриш мумкин. Шунингдек, унинг оқ қатлами қуёш нурида тобланаётган чиғаноқни эслатади. Ташқари қисмидаги бронза ранг нақшли ойнавон эса қуёшдан асровчи панжара — машрабияга ўхшайди.

    Фото: Designboom

    Фото: Designboom

    Қатарга қадар Ҳадид иккита стадион лойиҳасини яратган: бирини экология туфайли бекор қилишган, иккинчини эса пул ва дизайн сабаб

    «Ал-Жануб»дан ташқари архитектор яна иккита стадион лойиҳаси билан шуғулланган — иккиси ҳам омадсиз чиққан.

    Биринчиси Англиянинг Страуд шаҳри клуби «Форест Грин Роверс» учун эди. Буюртмачи архитектурада жамоанинг табиатга бўлган эҳтиёткорона муносабати акс этишини истаган. Тўлқин кўринишидаги иншоот бутунлай ёғочдан иборат бўлиши керак эди, бироқ шу ҳам етарли даражада «яшил» эмас деб ҳисобланди. 2019 йилнинг июлида Страуд туман кенгаши стадион шовқинли бўлиши ва ландшафтга таъсирини важ қилиб қурилишга қарши овоз берди.

    ZHA компаниянинг яна бир лойиҳаси Токиода қабул қилинмади. Ҳадид Токио—2020 Олимпиадасининг асосий стадиони лойиҳасини ишлаб чиққанди, бироқ мусобақа бошланишидан беш йил аввал ҳукумат ундан воз кечди.

    Мавзуга доир. Фотомақола: Япония 2020 йилги Олимпиада ўйинларига қандай тайёргарлик кўрмоқда?

    Биринчидан, стадион қурилишига кетадиган 2 миллиард доллар японларни қўрқитиб юборди. Иккинчидан кўпчиликка дизайн ёқмади. Интернетда уни робот-чангютгич ва унитазга ўхшатишди. Энг машҳур япон архитекторлари петиция ёзган ҳолда, лойиҳани «келажак авлод учун оғир юк» деб аташди. Бундан ташқари, кўпчиликни иншоот қуриладиган жой қониқтирмади. Стадионни Токио аҳолиси дам оладиган ва табиатдан баҳраманд бўладиган Мейдзи ибодатхонаси олдида қурмоқчи бўлишди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Қатардаги қурилиш ҳам муаммолардан ҳоли бўлмади. Стадионнинг ташқи кўриниши кўпчиликка манзур келмади ва кўплаб баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Бундан ташқари, кўпчиликка Ҳадиднинг Яқин Шарқдаги нефть магнатлари билан ишлаши ёқмасди. Уни сиёсий ноаниқлик ва инсон ҳуқуқларини инобатга олмайдиган тузумларга шерикликда айблашар эди. Қатардаги Жаҳон Чемпионати иншоотлари қурилишида 100дан ортиқ ишчи-мигрантлар ҳалок бўлгани юзага чиқгач, Ҳадид бунга «Буни ўзгартириш менинг қўлимда эмас», дея шарҳ берди.

    Фото: Designboom

    Фото: Designboom

    Шундан кейин беш йил ўтди, жанжаллар унутилди, Заҳа вафот эди, Қатардаги лойиҳа эса тамомланди. Бундай даражадаги стадионлар кўпинча кераксизга айланади, бироқ «Ал-Жануб» борасида Қатарнинг ўз режалари бор. ЖЧ—2022 дан кейин арена ўриндиқлари ечилади ва қайсидир ривожланаётган мамлакатга туҳфа қилинади.

    «Sports.ru» материали асосида Нодирхон Ҳамидхонов тайёрлади.

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

    09.09.2019, 10:39   Изоҳ (0)   50927
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ФИФА кунлари доирасида «Барселона» бир йўла икки футболчисидан айрилди

    08.09.2019, 23:34

    «Ювентус» ва «Интер» кўз тиккан ҳужумчи 80 млн еврога баҳоланди

    08.09.2019, 22:13

    Сауль Альвареснинг навбатдаги рақиби маълум бўлди. Жанг 2 ноябрда бўлади

    08.09.2019, 21:33

    UFC 242 мусобақасининг энг яхши жанги маълум бўлди

    08.09.2019, 20:53

    Дастин Порье: Натижадан қаттиқ хафаман

    08.09.2019, 19:37

    «Барселона» Мессига умрбод шартнома таклиф қилади

    08.09.2019, 18:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Мантиқсизлик. Бу футбол учун қора кун” — “Кристал Пэлас” Европа Лигасидан четлатилди

    Спорт | 12 июл, 09:14

    Тошкент ва Фарғонада университетлар кафедра ўқитувчилари пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 12 июл, 08:57

    Жейн Биркинга тегишли бўлган биринчи Hermes Birkin сумкаси кимошди савдосида 7 млн еврога сотилди

    Лайфстайл | 12 июл, 08:40

    “Реал Мадрид” ёзда тўрт футболчи билан хайрлашиши мумкин

    Спорт | 12 июл, 08:10

    “Мактаб қуриш ҳокимият учун бошоғриқ” — сиёсатшунос Ҳамид Содиқ

    Ўзбекистон | 12 июл, 00:34
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.