Мўйноқ тумани ҳудудида браконьерлар томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси инспекторларига ҳужум қилингани ҳақида хабар бергандик.
Бош прокуратура «Дарё»га маълум қилишича, 5 сентябрь куни соат 06:30 ларда Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси ходимлари Т.Торениязов, Д.Каллибеков ва А.Калимбетовлар томонидан Мўйноқ туманидаги «Қазақдаря» овул фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган «Акпеткей» кўллар тизимида рейд ўтказган.
Рейд давомида рақами йўқ «УАЗ» русумли автомашинада ноқонуний ов билан шуғулланган 5 нафар фуқаро инспекторларнинг қонуний талабига бўйсинмасдан, воқеа жойидан қочиб кетишни кўзлаб, қўмита ходимлари бошқарувидаги автомашина балонига ов милтиғи билан ўқ узиб, воқеа жойидан яширинишга уринган.
Мазкур ҳолат юзасидан Мўйноқ туман прокуратураси томоиндан 2019 йил 6 сентябрь куни Жиноят Кодексининг 219-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида ноқонуний ов билан шуғулланиб келган фуқароларнинг шахси аниқланиб, улардан 3 нафари ушланган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Изоҳ (0)