• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12725.16
    • RUB158.65
    • EUR14507.95
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Бир ёшли ўғлимнинг тўшагида чаён ўрмалаб юрганди». Бухорода янги қуриб топширилган кўп қаватли хонадондан чаён чиқди

    Бухоро шаҳридаги 7-микрораёнда жойлашган Амир Темур кўчасидаги кўп қаватли уйлар «Ўзшаҳарқурилишинвест» инжиниринг компанияси томонидан қурилган. 10 та 7 қаватли, ҳар бири 42 та хонадонга мўлжалланган уй-жой барпо этилган. Қурилиш назорати инжиниринг компанияси вилоят бўлими томонидан амалга оширилган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Бундан бир неча ой илгари, яъни жорий йилнинг май ойида «Дарё»да «Титилиб кетаётган бетонлар, ёпилмайдиган эшиклар. Бухоро шаҳрида қурилаётган кўп қаватли уйлар қандай ҳолатда топширилмоқда?» сарлавҳаси остида мақола ёритилган эди.

    Шундан сўнг қурилиш ишларининг ўз вақтида ва сифатли олиб борилиши учун ушбу компания ишга масъулиятни оширди. «Дарё» мухбири билан суҳбатда «Ўзшаҳарқурилишинвест» инжиниринг компанияси Бухоро вилоят бўйича вакили Ҳаёт Низомов катта ва кенг ҳудудда давом этаётган қурилиш ишларига 700 нафар ишчи жалб этилгани, жами 19 гектар майдондаги қурилиш ишлари 7 та пудрат ташкилоти томонидан олиб борилаётгани хусусида сўзлаган.

    Ўзбекистон мустақиллигининг 28 йиллиги байрами арафасида энг сўнгги қурилиш объекти ҳам якунланиб, эгаларига тантанали топширилган. Ҳар бир кўп қаватли уй учун 10 миллиард сўм маблағ сарфланган.

    Бироқ ҳалигача бир нечта кўп қаватли уйлар атрофи ободонлаштирилмаган. Асфалт ётқизилмаган. Атрофини ўраб турган кенг бўш ва қаровсиз ер бегона ўт-ўланлар ва тиканлар билан қопланган. Оқибатда уйлар ва айрим хонадонларга заҳарли ҳашаротларнинг ўрмалаб кириши кузатилмоқда.

    — Мен 2018 йилда Бухоро шаҳридаги 7-микрораёндан уй сотиб олганман. Икки нафар болам билан яшайман. Кеча бир ёшга тўлган ўғлимнинг тўшагида чаён ўрмалаб юрганини кўриб, донг қотдим. Қўрққанимдан кўчага бақириб югурдим. Қўшниларим зудлик билан етиб келиб, чаённи зўрға ўлдиришга эришди. Шундан сўнг санитария-эпидемиология станциясига дезинфекция масаласида мурожаат этдим. Аммо ҳалигача натижа бўлмади. Чаёнлар бирмас, бир нечта бўлиши мумкин, деган хавотирдаман, — дея «Дарё»га мурожаат қилади Бухоро шаҳридаги Амир Темур кўчаси, 22-уй, 24-хонадон соҳибаси Гулчирой Раҳматова.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фуқаро Гулчирой Раҳматова кўп қаватли уйнинг 1-қаватида яшайди. Янги қурилган кўп қаватли уй атрофи ахлат ва бегона ўт-ўланларга тўла. Ҳаммаёқ ташландиқ ва хароб аҳволда.

    Баҳоуддин Нақшбанд маҳалласи раиси Равшан ота Очилов уйлар атрофини ўраб турган бу қаровсиз бўш ер майдонлари Бухоро туманига тегишли эканлигини билдирди. Маълум бўлишича, чаённинг хонадонларга ўрмалаб кириши биринчи марта кузатилмаяпти.

    Уй-жойдан 200 метрча нарида пахта майдони жойлашган. Пахта терими даврида ҳудудда лой ва балчиқ аралаш ариқ суви орқали турли вирус ташувчи ҳашаротлар кўпайиши ҳам эҳтимолдан холи эмас.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Яшаш уйларига яқин жойда пахта экилган. У дориланади. Болаларга аллергик касалликлар қўзғамаслиги мумкинми? — хавотида сўзида давом этади Гулчирой Раҳматова.

    Ушбу кўп қаватли уй атрофи ободонлаштирилмаган ва асфалтланмаган. Аҳоли қум-тупроқ йўлдан фойдаланади. Машиналар қатнови йўқ.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — 2017 йилдан бошлаб, кўп қаватли уйлар қуришни бошлаганмиз. Бизнинг зиммамизга фақат 2017–2018 йилларда қурилган кўп қаватли уйларни қуриш ва тиклаш ишлари юкланган, демак, бу ишларни сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш масаласида жавобгармиз. Шу даврга қадар уй-жойдан 1 метр узоқликда бўлса-да, ободонлаштириш ва асфалтлаштириш ишлари вилоят Ягона буюртмачи хизмати инжирининг компаниялари томонидан бажарилган. 2019 йилдан бошлаб эса барча қурилиш амаллари, жумладан, кўп қаватли уйлар атрофини ободонлаштириш, ташқи коммуникация ишлари, болалар майдончаларини қуриш кабилар «Ўзшаҳарқурилишинвест» инжиниринг компанияси томонидан амалга оширилиши белгиланди. Айнан ҳозир тилга олинаётган Бухоро шаҳридаги Амир Темур кўчасида жойлашган 24-уйнинг атрофини ободонлаштириш ва асфалтлаш шаҳар ҳокимлиги Ягона буюртмачи хизмати инжирининг компанияси томонидан бажарилиши лозим эди, — деди «Дарё» мухбири билан боғланган «Ўзшаҳарқурилишинвест» инжиниринг компанияси матбуот хизмати.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Бухоро шаҳар ҳокими Карим Камолов мазкур объектда ободонлаштириш ва асфалтлаш ишлари бошлангани, тез кунда аҳоли талаби даражасидаги объект барпо бўлишини билдирди.

    Замонавий турар жой бинолари қад кўтариб, салобат тўкиб турган мазкур бир нечта уй-жойларга тегишли болалар ўйингоҳи йўқ. Ҳудуднинг кўп қисмида ободонлаштириш иши амалга оширилмаганидан массивда ҳали уй-жой мулкдорлари ширкати фаолиятининг йўлга қўйилмаганини англаш қийинмас.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Қисқа муддатларда тикланиб, аҳолига топширилган уй-жойлар атрофи шаҳар ҳокими айтмоқчи, тез кунда ободонлаштириб, асфалтланмас экан, Бухоро туманига тегишли қаровсиз кенг майдонда заҳарли ҳашаротларнинг урчиши, ҳеч гапмас.

    07.09.2019, 15:35   Изоҳ (0)   68286
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Молия вазирлиги Тошкент вилояти мисолида илк бор «Фуқаролар учун бюджет»ни тақдим этди

    07.09.2019, 15:16

    Тошкентдаги 180-мактаб вазияти бўйича Халқ таълими вазирлиги аниқлик киритди

    07.09.2019, 12:59

    Рязандаги ЙТҲда бир ўзбекистонлик ҳалок бўлди, 7 киши жароҳатланди

    07.09.2019, 12:46

    Ўзбекистонлик мигрант Ленинграддаги қурилиш майдонида баландликдан қулаб, ҳалок бўлди

    07.09.2019, 12:06

    Дубайда банкда ишлаётган ўзбекистонликнинг ҳикояси: Бошида жуда қийналдим, «қум еб, денгиз сувини ичишга» тўғри келди

    07.09.2019, 11:36

    2020 йил 1 январдан бошлаб дорихоналарда видео кузатув камералари бўлиши шартлиги белгилаб қўйилди

    07.09.2019, 11:21
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда чивинлар ташийдиган юқумли касалликка чалиниш ортди

    Дунё | 4 август, 02:25

    Ҳиндистонда камида 14 киши автомобилда каналга тушиб кетди (видео)

    Дунё | 3 август, 23:35

    Афғонистон ва Ўзбекистон тадбиркорлари 20 млн долларлик меморандум имзолади

    Ўзбекистон | 3 август, 23:27

    Сирдарёда 1,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди

    Ўзбекистон | 3 август, 22:52

    Суперлига. “Андижон” “Қўқон-1912”ни  йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 3 август, 22:35

    Австралияда 40 йилда илк бор рекорд миқдорда қор ёғди (видео)

    Дунё | 3 август, 22:15

    “Ракурс” — зўравонлик, руҳий босим ва педофилизм. Аёлларга нисбатан зўравонлик нега кўпаймоқда? (видео) 

    Ўзбекистон | 3 август, 22:03
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.