• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12834.61
    • RUB162.65
    • EUR14662.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Журналистга қилинган хатти-ҳаракатни оқлаб бўлмайди». Журналистлар ижодий уюшмаси ҳамда АОКА вилоят бошқармаси қашқадарёлик журналист ҳимоясига шайлигини маълум қилди

    Журналистлар ижодий уюшмаси Қашқадарё вилояти бўлими ҳамда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги вилоят бошқармаси қашқадарёлик журналист Дилшод Набиевни ҳимоя қилишга шайлигини билдириб, вилоят 1-сон асаб-руҳий касалликлар шифохонаси ходимларининг журналистга қилган хатти-ҳаракатини оқлаб бўлмаслигини таъкидлади. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар бермоқда.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    5 сентябрь, пайшанба куни Журналистлар ижодий уюшмаси Қашқадарё вилояти бўлими, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги вилоят бошқармаси ҳамда Миллий тикланиш демократик партияси вилоят Кенгаши масъуллари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда журналист ва блогерларнинг эркин фаолият юритиши, уларни қийнаб келаётган муаммолар ҳақида сўз борди.

    Давра суҳбатида «Дарё» интернет нашрида чоп этилган «Қашқадарёда асаб-руҳий касалликлар шифохонаси сирини фош қилишга уринган журналистга куч ишлатилгани айтилмоқда. Шифохона қандай сирни яширмоқда?» сарлавҳали мақолада тилга олинган муаммо ҳам муҳокама қилинди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Ушбу жараёнда журналистнинг ягона хатоси — бу ярим кечаси маълумот олишга боргани. Аммо ҳар қандай ҳолатда ҳам шифохона ходимларининг журналистга бундай муносабатда бўлиши тўғри эмас. Уларнинг бунга ҳақи йўқ. Бу ҳаракатни ҳеч қандай ҳолат билан оқлаб бўлмайди. Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бундай ҳолатда журналистни ҳимоя қилишга тайёрлигини билдиради», — дейди Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бошлиғи Усмон Нусуров.

    Усмон Нусуровнинг айтишича, ушбу ҳолат масъул ташкилотлар томонидан ўрганилмоқда. Тез орада ўрганиш натижалари маълум қилинади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Журналистлар ижодий уюшмаси Қашқадарё вилояти бўлими бошлиғи Галовиддин Йўлдошевнинг маълумот беришича, улар журналист Дилшод Набиев билан бу ҳақда суҳбатлашишган ва журналистни қўллаб-қувватлашини билдирган.

    Давра суҳбатида Дилшод Набиевнинг хатти-ҳаракати ҳақида кўрсатув тайёрлаган Қашқадарё вилояти телевидениеси журналисти Наврўзшоҳ Худойқулов ҳам иштирок этиб, кўрсатувнинг эфирга чиқмасдан бурун ижтимоий тармоқларда тарқалишига изоҳ берди.

    Наврўзшоҳ Худойқуловнинг маълум қилишича, кўрсатув тайёр бўлгач, журналист Telegram ижтимоий тармоғи орқали уни вилоят 1-сон асаб-руҳий касалликлар диспансери бош шифокори Ғайрат Муродовга жўнатган. Телевидение журналистининг тахминича, ҳали эфирга кетмаган кўрсатув шифохона бош шифокори Ғайрат Муродов томонидан ижтимоий тармоққа жойлаштирилган.

    «Кўрсатув ҳали эфирга кетмай туриб, ижтимоий тармоқларга жойланишини қандай тушуниш мумкин? Телевидение раҳбарияти буни қандай изоҳлайди? Ёки Қашқадарё телевидениесида бу одатий ҳолми?», — дейди Дилшод Набиев шу ҳақда фикр билдирар экан.

    Аниқланишича, кўрсатув ҳали ҳам эфирга чиқмаган.

    «Кўрсатув ҳали тўлдирилади ва яқин кунларда эфирга узатилади», — дейди Наврўзшоҳ Худойқулов.

    Давра суҳбатида сўз олган партия вакиллари журналист ва блогерлар фаолиятини ҳимоя қилиш мақсадида қонунчиликдаги камчиликларни тўлдириш учун таклифлар беришаётганини айтиб, журналист ва блогерлардан ўзларини қийнаб келаётган муаммолар ҳақида партия вакилларига таклиф беришларини сўради. Айтилишича, бу таклифлар партиядан сайланган депутатлар орқали Олий Масжлис Қонунчилик палатаси депутатларига етказилади.

    Мавзуга доир: ССВ Қашқадарёда асаб-руҳий касалликлар шифохонасида журналистга куч ишлатилгани ҳолати юзасидан расмий баёнот берди

    06.09.2019, 07:16   Изоҳ (0)   21901
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Interface Tourism Group Ўзбекистон брендини Францияда тарғиб қилишда ёрдам беради

    06.09.2019, 06:13

    Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Франция туроператорлар уюшмаси бош котиби билан учрашди

    05.09.2019, 23:22

    Президент давлат хавфсизлик хизматининг терроризмга қарши кураш соҳасидаги ваколатлари белгиланди

    05.09.2019, 22:52

    Қибрайда олиб қочилган автомобиль ЙПХ постида ушланди

    05.09.2019, 22:27

    Шавкат Мирзиёев куз-қиш мавсумига тайёрланишда сусткашликка йўл қўйган раҳбарлар фаолиятини танқид қилди

    05.09.2019, 22:06

    2019/2020-ўқув йили учун тўлов-контракт миқдорлари белгиланди (жадвал)

    05.09.2019, 21:44
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Систит — бу уят эмас!


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди

     

    Тавсия этамиз

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўйиндан олдинги босим: БАА футбол майдонида эмас, майдон ташқарисида ҳам “ўйнамоқда”

    Спорт | 3 июн, 22:49

    Пенальти зарбаси пайтидаги “иккинчи тегиниш” қоидасига ўзгартириш киритилди

    Спорт | 3 июн, 22:48

    Қибрайда бир ой аввал бедарак йўқолган қиз ўлик ҳолда топилди 

    Ўзбекистон | 3 июн, 22:40

    Сурия раҳбари аш-Шараъа сентябрь ойида АҚШга ташриф буюриб, БМТда нутқ сўзлайди

    Дунё | 3 июн, 22:30

    Андижонда аёлни шарманда қилмаслик учун 7 минг доллар талаб қилган эркак ушланди (видео)

    Ўзбекистон | 3 июн, 22:20

    WP: Трамп иккинчи муддат давомида ижтимоий тармоқларда уч баробардан кўпроқ хабарларни эълон қилмоқда

    Дунё | 3 июн, 22:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.