Қибрайда олиб қочилган автомашина ЙПХ постида ушланди, деб хабар беради ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.
3 сентябрь, сешаба куни номаълум шахс Тошкент вилоятининг Қибрай туманида эшиклари очиқ ҳолда қаровсиз қолдирилган «ВАЗ-21011» русумли автомашинани ҳайдаб қочганлиги ҳақида навбатчилик қисмига хабар келиб тушган. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Кўрилган чоралар натижасида автомашина Қибрай туманидаги постда хизмат олиб бораётган ИИБ ходимлари томонидан тўхтатилиб, ушбу жиноятни «Чингелди» МФЙда яшовчи 21 ёшли Ю.Б содир этганлиги аниқланди. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Изоҳ (0)