Ўзбекистонда бакалавриат, магистратура ва иккинчи мутахассислик бўйича кундузги таълим шаклида тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган талабалар контракт миқдорини стипендияли ёки стипендиясиз ҳолда тўловларни амалга оширишлари мумкин.

Фото: Zarnews

Жадвалда  кундузги таълим шакли бўйича тўлов-контракт қиймати миқдорлари стипендия тўловларини инобатга олган ҳолда тасдиқланган шаклда келтирилган.

Стипендиясиз қиймат миқдорлари, ҳар ойлик талабага тўланиши белгиланаётган 400 000 сўм, бир йилда жами 4 800 000 сўмни чегириб ташлаш ҳисобига шакллантирилади.

Масалан, бакалавриатнинг педагогика таълим йўналиши бўйича тўлов-контракт асосида таҳсил оладиган талаба 2019/2020-ўқув йилидан бошлаб, қуйидаги тартибда тўловларни амалга ошириши мумкин:

  • Стипендия билан — 10 792 960 сўм (меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан 17 баробар);
  • Стипендиясиз — 5 992 960 сўм (10 792 960 сўм — 4 800 000 сўм).
  • 2019/2020-ўқув йилидан бошлаб тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган талабаларга ойлик тўланадиган стипендия миқдори 400 000 сўм этиб белгиланади.

Маълумот учун:

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 2019 йил 1 августдан бошлаб 634 880 сўм этиб белгиланган.