• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12509.83
    • RUB156.55
    • EUR14520.16
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев куз-қиш мавсумига тайёрланишда сусткашликка йўл қўйган раҳбарлар фаолиятини танқид қилди

    Президент Шавкат Мирзиёев 5 сентябрь, пайшанба куни иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлаш бўйича йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Жорий йил 30 июлда давлат раҳбарининг мазкур чора-тадбирларга оид қарори қабул қилинган эди. Унга мувофиқ, бош вазир раислигида Республика комиссияси тузилиб, барча мутасадди идораларнинг бу борадаги вазифалари белгиланди. Турар жойлар, ижтимоий муассасалар ва корхоналарни иссиқлик энергияси билан узлуксиз таъминлаш, қозонхона ва тармоқларни таъмирлашга қаратилган ишлар изчил амалга оширилмоқда.

    Йиғилишда ёқилғи-энергетика комплексидаги корхоналар фаолияти таҳлил қилиниб, галдаги муҳим чоралар белгилаб берилди.

    Куз-қиш мавсумида аҳоли ва иқтисодиёт тармоқлари эҳтиёжини қоплаш ҳамда экспортни таъминлаш, бунинг учун табиий газ қазиб олишни кўпайтириш дастурини самарали бажариш зарурлиги таъкидланди. Вазирлар Маҳкамаси, Энергетика вазирлигига истеъмолчилар эҳтиёжини қондириш имкониятларини тўлиқ сафарбар этиш юзасидан топшириқ берилди.

    «Ўзтрансгаз», «Ҳудудгазтаъминот» акциядорлик жамиятларига 1 ноябргача 93 километр газ тармоғи ва 172 та газ тақсимлаш пунктини реконструкция қилиш ҳамда капитал таъмирлаш, ерости омборларида газ захирасини шакллантириш вазифаси қўйилди. «Муборакнефтгаз» ва «Газлинефтгазқазибчиқариш» корхоналарида янги компрессор станцияларини ишга тушириш муҳимлиги қайд этилди.

    Куз-қиш мавсумида аҳоли эҳтиёжи учун 245 минг тонна суюлтирилган газ етказиб бериш кўзда тутилган. Йиғилишда давлат раҳбари ҳар бир ҳудуд кесимида аҳоли эҳтиёжини чуқур ўрганиб, зарурат бўлса, қўшимча суюлтирилган газ етказиб бериш кераклигини таъкидлади.

    Муборак газни қайта ишлаш заводи, «Газлинефтгазқазибчиқариш» ва «Шўртаннефтгаз» корхоналарида пропан-бутан аралашмаси олиш ускуналарини ишга тушириш ҳамда мавжудларини модернизация қилиш бўйича кўрсатмалар берилди.

    Шунингдек, жорий йилги мавсумда электр энергиясига талаб ўтган йилгига нисбатан 11,5 фоизга ошиши кутилмоқда.

    Шу боис, Энергетика вазирлигига октябрь ойида иссиқлик электр станцияларида 7 та энергоблок, 7 та қозон агрегати, битта газ трубинаси ва битта буғ-газ қурилмасини капитал таъмирлаш бўйича топшириқлар берилди.

    Жорий йил якунигача Навоий иссиқлик электр станциясида қуввати 450 МВт бўлган иккинчи буғ-газ қурилмасини фойдаланишга топшириш, Тўрақўрғон иссиқлик электр станциясида қуввати 450 МВт бўлган биринчи буғ-газ қурилмасини тўлиқ лойиҳа қувватига олиб чиқиш ҳамда иккинчи буғ-газ қурилмасини ишга тушириш зарурлиги қайд этилди. Декабргача 3,5 минг километр электр тармоғини ҳамда 1 минг 171 та трансформатор пунктини реконструкция ва модернизация қилиш чоралари кўрсатиб ўтилди.

    Энергетика ва молия вазирликлари, «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятига куз-қиш мавсумида аҳолининг кўмирга бўлган талабини тўлиқ қондириш бўйича топшириқлар берилди. Ташишда имтиёзларни қўллаган ҳолда, кўмирни аҳолига етказиб бериш нархлари юқори бўлмаслигига алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги таъкидланди.

    Иссиқлик таъминоти ва ичимлик суви тармоқларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш ҳолати ҳам муҳокама қилиниб, бу борада сусткашликка йўл қўйилаётгани учун Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва маҳаллий ҳокимликлар раҳбарларининг фаолияти жиддий танқид қилинди. Уларга иссиқлик ва ичимлик суви таъминоти тизимларини ҳамда кўп қаватли уйларни таъмирлаш ишларини жадаллаштириб, қисқа муддатларда якунлаш вазифалари топширилди.

    05.09.2019, 22:06   Изоҳ (0)   30805
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    2019/2020-ўқув йили учун тўлов-контракт миқдорлари белгиланди (жадвал)

    05.09.2019, 21:44

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги Андижонда антисанитария ҳолатидаги поликлиника таъмирланишини маълум қилди (видео)

    05.09.2019, 20:46

    Бухороликлар автомобилларини «тонировка» қилдириш учун 28 кунда 2 млрд сўмдан ортиқ пул сарфлади

    05.09.2019, 20:31

    Машина нархини қимматлаштириши мумкин бўлган қонун лойиҳасига Олий Мажлис депутатлари қарши чиқди

    05.09.2019, 20:14

    Шавкат Мирзиёев аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш бўйича йиғилиш ўтказди. Тизим тубдан ислоҳ қилинади

    05.09.2019, 19:59

    Жиззахда электр энергиясини «антиқа» усулда ўғирлаган истеъмолчи 302 млн сўм жаримага тортилди

    05.09.2019, 19:44
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Бир-биримизга: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Саудияда оилавий зўравонликка учраган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 13 август, 22:45

    Трамп Путин билан музокараларда муваффақиятсизликка учрайди — FТ

    Дунё | 13 август, 22:35

    Жаҳон банки прогнози: Ўзбекистон юқори даромадли давлатларга етиб олишига камида 100 йил кетади

    Ўзбекистон | 13 август, 22:20

    АҚШ қарийб 50 йилдан кейин илк бор орбитага навигация сунъий йўлдошини чиқарди

    Дунё | 13 август, 22:15

    Суперлига. “Бухоро” “Хоразм” билан муроса йўлини танлади. “Сурхон” эса “Бунёдкор”га ҳеч қандай имкон қолдирмади

    Спорт | 13 август, 22:07

    Тошкентда 44 нафар ишчига 5,1 млрд сўм маошлари ундириб берилди

    Ўзбекистон | 13 август, 22:00

    Ҳаммага ёқади: қайта-қайта кўришга арзийдиган турк фильмлари

    Кино | 13 август, 21:45

    АҚШ Сурияга мамлакатни тиклаш бўйича ёрдам эвазига ён беришни таклиф қилди

    Дунё | 13 август, 21:36
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.