• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.92
    • RUB155.96
    • EUR14630.36
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Илм-фан

    Миянинг қаришини қандай тўхтатиш мумкин?

    Кембриж университети олимлари каламушларда ўтказилган тажрибалар орқали мия ҳужайраларининг қаришининг олдини олиш борасида катта натижалар олинганини маълум қилмоқда. Бу ҳақдаги мақола август ойида Nature журналида чоп этилган. Унда айтилишича, вақт ўтиши билан бошқа мушаклар сингари мия ҳам қаттиқлашиб борар экан ва бунинг натижасида мия ҳужайралари ҳам қотиб, ишга ярамай қолиши кузатилар экан. Кузатув ва тажрибалар орқали олинган билимлар асосида Кембриж олимлари «қариган» мия ҳужайраларини ёшартиришга муваффақ бўлган.

    Фото: University of Cambridge

    Фото: University of Cambridge

    Олинган натижалар асосида олимлар инсон мияси билан боғлиқ касалликларни даволашда янги йўналишлар ва даволаш усулларини ишлаб чиқишни режа қилган.

    Ҳаммамизга аёнки, одам қаригани сари мушак ва тўқималар қаттиқлашиб боради ва натижада кишининг хатти-ҳаракати ҳам қийинлашиб боради. Кембриж университетига қарашли Мия ҳужайралари Институти (Wellcome-MRC) олимлари мия ҳам бундан мустасно эмаслигини кўрсатиб берган. Бунинг учун улар ёш ва қари каламушларнинг миясини ўрганиб, йиғилган маълумотларни таҳлил қилиб чиққан. Бунинг моҳиятида ёш улғайиши асносида олигодендроцит ҳужайраларининг қандай ўзгаришларга юз тутишишни тадқиқ қилиш масаласи ётади.

    Олигодендроцитлар нормал мия фаолиятини таъминлаш учун ўта муҳим ҳужайралар бўлиб, асосий вазифаси асаб толаларини ўраб турадиган миелин қобиғини ишлаб чиқаришдан иборат бўлади. Тарқоқ склероз хасталигида айнан шу миелин қобиғи зарарланган бўлади. Албатта, қари одамлардаги склерозда ҳам миелин қобиғи зарарланиши кузатилади; лекин мутлақо соғлом одамларда ҳам ёш ўтган сари олигодендроцитларнинг функцияси сусайиши рўй беради.

    Тадқиқотчилар қари каламушларнинг миясидаги шундай ҳужайраларни кўчириб, ёш каламушлар миясига ўтказган. Жараёнда маълум бўлишича, бунда қари олигодендроцитлар янги ёш мияда яна қайта жонланиб, фаол ишлай бошлаган. Кейинги босқичда олимлар каламуш миясининг турли ёшдаги қаттиқлик кўрсаткичларига мослаб тайёрланган материалларга олигодендроцитларни жойлаштириб, ўзини қандай тутишини кузатди. Миянинг қаттиқ ва юмшоқлиги ушбу ҳужайраларга қандай таъсир кўрсатишини аниқлаш учун тадқиқотчилар Piezo1 номли оқсилни кузатишган. Маълум бўлишича, олигодендроцитларга атрофдаги мия моддасининг қаттиқ ёки юмшоқ экани ҳақида маълумот етказишни айнан шу оқсил бажарар экан.

    Илмий гуруҳ раҳбарларидан бири доктор Кевин Чалут бу ҳақда шундай деган: «Биз ёш каламушнинг мия олигодендроцитларини қари каламушнинг қотган миясига кўчириб ўткизганимизда улар регенерациядан тўхтаб қолгани ва амалда қари ҳужайралар сингари ишлай бошлаганини кўриб ҳайратга тушдик. Айниқса қари ҳужайралар ёш мияга кўчирилганидан кейин ўзини қандай тутганини кузатиш қизиқ бўлди. Улар худди ёш ҳужайраларнинг ўзи билан бир хил ишлай бошлади. Бошқача айтганда, улар ёшариб қолди!»

    Ундан ҳам қизиқ ҳолат Piezo1 оқсили билан рўй берган. Лойиҳа раҳбарларидан яна бири – профессор Робин Франклин маълум қилишича, олимлар қари олигодендроцитлардан Piezo1 оқсилини олиб ташлашгач, улар гўёки мазкур ҳужайраларни «алдашга» эришган. Яъни қари олигодендроцитлар ўзи жойлашган миянинг қаттиқ ёки юмшоқ эканини била олмай қолган ва натижада ўзи турган мияни юмшоқ ёш мия деб қабул қилган. Оқибатда ушбу ҳужайралар фаоллашган. Бундан эса қари каламушнинг асаб тизими ёш каламушники сингари ишлай бошлаган. Бошқача айтганда, унинг мияси ёшарган ва ўзининг регенератив функциясини тиклаган.

    Тадқиқотни молиялаштирган ташкилотлардан бири – Англия тарқоқ склерозни тадқиқ қилиш жамияти директори Сьюзан Колхаас эса, ўз навбатида, бу илмий ютуқлар яқин орада тиббиётда склерозни даволашда кутилган самарани бериши мумкинлиги ва у мия фаолияти бузилишларидан кейин унинг нормал иш фаолиятини тиклаш имконини беришига умид билдирган.

    Кембриж олимларининг бу тадқиқотларини Европа илмий тадқиқотлар кенгаши (the European Research Council), Тарқоқ склероз жамияти (MS Socety), Биотехнологиялар ва биология тадқиқотлари кенгаши, Адельсон тиббиёт тадқиқотлари жамғармаси ҳамда Тиббиёт тадқиқотлари кенгаши томонидан молиялаштирилган.

    05.09.2019, 12:27   Изоҳ (0)   41973
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Олимлар қадимги одамнинг юз кўринишини тиклади

    29.08.2019, 10:50

    2020 йилдан Ўзбекистонда камёб дори-дармонлар тайёрлаш учун тимус ишлаб чиқарилади

    27.08.2019, 19:00

    Окс Искандарияси: Шаҳар Македонский даврида қандай кўринишда бўлган? (фото+видео)

    26.08.2019, 11:27

    АҚШ олимлари сувдан сариёғ муқобилини яратишди

    23.08.2019, 13:51

    Россия биринчи марта фазога «Федор» роботини учирди

    22.08.2019, 14:18

    АҚШда ДНКни тезкор таҳлил қилиш усулини кашф этган Нобель совриндори вафот этди

    16.08.2019, 21:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Кичик хонада истиқомат, саратон ташхиси ва тарихий рекорд. Ҳамзат Чимаевнинг чемпионликка қадар босиб ўтган машаққатли йўли ҳақида

    19 август, 14:57

    Бельгия мактабларида телефондан фойдаланиш тақиқланади

    19 август, 11:31

    “Скибиди”, “делулу”: Кембриж луғатига TikTok’да машҳур бўлган ўсмирлар сўзлари қўшилди

    19 август, 10:36

    Зеленский ва Трамп учрашувида нималар муҳокама қилинди?

    19 август, 09:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Миллиардер “Титаник” чўккан жойга тушиш учун 10 млн доллар тўламоқчи

    Дунё | 20 август, 09:06

    Ҳайратда қоласиз: дунёдаги энг чиройли ва бетакрор кутубхоналар

    Маданият | 20 август, 09:05

    “Манчестер Сити” футболчиси фаолиятини “Байер”да давом эттиради

    Спорт | 20 август, 08:55

    Путин Зеленскийга Москвада учрашишни таклиф қилди — AFP 

    Дунё | 20 август, 08:37

    Финляндияда депутат парламент биносида ўз жонига қасд қилди

    Дунё | 20 август, 00:29

    АҚШ Украинада қўшин жойлаштирмайди — Оқ уй 

    Дунё | 20 август, 00:03

    “Қўллари билан уряпти деб ўйлагандим”: Тошкентда хотинини салкам 20 марта пичоқлаган эркакка ҳукм ўқилди

    Ўзбекистон | 19 август, 23:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.