• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қашқадарёда яна «снос» муаммоси: Уйи ва дорихонаси бузиб ташланган тадбиркор 4 йилдан бери ҳақини ололмай сарсон бўлмоқда

    2015 йили 126 квадрат метр майдонга эга уйи ва дорихонаси бузиб ташланган қаршилик тадбиркор Ғанишер Нуриллаев 4 йилдан бери ҳақини ололмай сарсон-саргардон бўлмоқда. Тадбиркор бу ҳақда «Дарё»га мурожаат қилиб, адолатсизлик омма эътиборига ҳавола қилинишини истади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Тадбиркор мурожаатини ўрганган «Дарё» мухбирининг ёзишича, 2015 йили собиқ Ўзбекистон, ҳозирги Ислом Каримов кўчасида бузиб ташланган 36 та турар жой эгаларининг аксарияти қурилиш ташкилоти — «Ҳамраев Эркин таъмир бинокор» раҳбариятидан норози.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — 2015 йил август ойида Қарши шаҳар ҳокимлиги ва қурилиш ташкилотидан кафолат хати беришди, — дейди тадбиркор Ғанишер Нуриллаев. – Кафолат хатида менга тегишли мулк Президентнинг 2013 йил 25 июлдаги «Қарши шаҳрини келажакда қайта қуриш режаси ва замонавий йўл-транспорт коммуникацияларини ривожлантириш давлат Дастури тўғрисида»ги қарори асосида олиб борилиши лозим бўлган ишларга халал бериши ва қизил чизиққа тушгани хусусида айтишди. Ва бузиб ташланажак уйим ва дорихонам учун янги қурилаётган кўп қаватли уйнинг биринчи қаватидан умумий фойдаланиш майдони 50 квадрат метр ва ертўласи шунча майдондан иборат нотурар жой ҳеч қандай тўловларсиз берилиши маълум қилинганди.

    Қурилиш ташкилоти билан тузилган шартномага кўра, менга ажратиладиган нотурар жой 2016 йил август ойида берилиши лозим эди. Аммо мана тўрт йил ўтяптики, ҳалигача бузилган уйим ва дорихонам учун ҳақимни ололмаяпман. ‘бугун бераман, эртага бераман’, деган ёлғонлар билан қўйнимни пуч ёнғоққа тўлдиришмоқда».

    Тадбиркорнинг айтишича, бузилган эски уй ва дорихонанинг умумий майдони 126 квадрат метрни ташкил қилиб, ҳар иккала мулк учун алоҳида-алоҳида — 2 та кадастр ҳужжати мавжуд бўлган.

    Тадбиркор Ғанишер Нуриллаевнинг турмуш ўртоғи Турсунтош Панжиеванинг айтишича, қурилиш ташкилоти раҳбари шартномада Олим Баҳриддинов деб кўрсатилсада, аммо улар Эркин Ҳамраев билан келишишган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Бизнинг бузиб ташланган уйимиз ва дорихонамиз ҳозирги янги қурилган кўп қаватли уйнинг марказий қисмида жойлашгани боис, Эркин Ҳамраев хоҳлаган жойингиздан сизга нотурар жой ажратиб бераман деганди, — дейди Турсунтош Панжиева. — Аммо ваъдалар бажарилмади. Кўп қаватли уй битгач, ўзгаришди. Ҳар сафар борсак, «бугун келинг, эртага келинг» дея алдай бошлашди. Шунда вилоят ҳокими Зафар Рўзиевга мурожаат қилдик. Қарши шаҳар ҳокими Жамшид Фозилов ўртага тушиб, вилоят ҳокимига «бу опанинг ишини ўзим ҳал қилиб бераман» деб ваъда берди ва бизни тинчлантиришга уринди.

    Турсунтош Панжиеванинг маълум қилишича, улар вилоят ҳокими қабулига киргач, Қарши шаҳар ҳокими Жамшид Фозилов уларга жой берилганини айтиб, янги қурилган кўп қаватли уйнинг пастки қаватидаги нотурар жой ва унга кириб-чиқиш режалаштирилган йўлакни кўрсатган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Вилоят ҳокимига мурожаатимиздан сўнг Қарши шаҳар ҳокими Жамшид Фозилов ҳамда қурилиш ташкилоти раҳбари Эркин Ҳамраев янги қурилган кўп қаватли уйнинг биринчи қаватидан жой кўрсатишди, — дейди Ғанишер Нуриллаев. — Кўп қаватли уйнинг чекка қисмида жойлашган жойни кўрсатиб, «мана шу нотурар жой сизга берилади», дейишди. Лойиҳа билан мени таништириб, дорихона учун мўлжалланган хонадан ертўлага мана бу жойдан кириб-чиқасиз деб йўлак ҳам кўрсатишди. Ертўлада сув қувурлари жойлашгани боис, бизга маъқул келмади. Қувур ёриладиган бўлса, ертўлада сақланиши лозим бўлган дориларимиз яроқсиз ҳолга келишини тушунтирдик. Ертўла маъқул келмагач, унинг ёнидаги ертўлани таъмирлаб дори сақлаш учун тайёр ҳолатга келтириб беришларини айтишди. Хўп дедик. Аммо улар яна ваъдасидан қайтишди.

    Ғанишер Нуриллаевнинг айтишича, қурилиш ташкилоти раҳбари эндиликда дорихона учун мўлжалланган хонадан ертўлага кириб чиқувчи йўлакни бериш фикридан қайтган ва уни алоҳида хона қилиб сотиб юборган. Дорихонадан йўлакка чиқувчи қўшимча эшик ҳам ёпилиб, эшиклар ўрнида ғишт терилган. Хуллас, дорихона ва ертўланинг боғлиқлиги йўқолган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Кузатувларимиздан англашилишича, ҳақиқатдан ҳам тадбиркор Ғанишер Нуриллаевга берилиши режалаштирилган нотурар жойнинг асосий кириш эшигидан ташқари йўлакка чиқиш учун ҳам эшик ўрнатилган. Аммо нимагадир эшик олиниб, ўрни ёпилган. Қолаверса, ертўлага тушувчи зинапоялар ҳам олиниб, қўл учида ёпиб қўйилган.

    — Лойиҳада алоҳида эшик ва ертўлага тушувчи зина бўлиши кўрсатилганди, — дейди тадбиркор. — Лойиҳа комиссия кўригидан ўтгач, энди эшик ўрни ёпилиб, йўлак ҳам алоҳида хона шаклига келтирилди ва сотилди. Энг ёмони, ертўлага тушувчи зинапоялар ҳам олиниб, қўл учида ёпиб қўйилди. Бу ушбу бинодан фойдаланувчилар учун жудаям хавфли ҳолатга келганидан дарак беради.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Қурилиш ташкилоти масъуллари аввал ўрнатилиб, яқин кунларда олиб ташланаётган эшикни ўзларининг эҳтиёжи учун ўрнатишганини айтишмоқда, бироқ бу эшикни ўрнатишдан мақсадни тушунтиришмади. Тўғрироғи, тайинли сабаб келтиришолмади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Бу эшикни ўзимиз учун ўрнатгандик, — дейди қурилиш ташкилоти масъули Яшин Элибоев. — Шунинг учун энди олиб ташладик. Бу алоҳида хона деб қурилган. Йўлак бўлмаган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Яшин Элибоевнинг таъкидлашича, тадбиркор учун нотурар жой тайин қилиб қўйилган. Фақат унинг ўзи келиб ариза топширмаган. Ҳужжатлаштириш ишларини қилишга шошилмаган.

    — Қарши шаҳар ҳокимлиги таркибида уй-жой бўлими бор, ўша ерга бориб ариза топшириши керак эди, — дейди Яшин Элибоев. — Кейин давлат мулк қўмитасидан рухсат бериб, сўнг кадастр ҳужжатлари қилинарди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Журналистик суриштирувларимиз давомида тадбиркор ва қурувчи ўртасидаги можарони тинглаган Қарши шаҳар ҳокими ўринбосари Улуғбек Авазов қурилиш ташкилоти масъули Яшин Элибоевга тадбиркорни рози қилиши лозимлигини айтиб, дорихона ва дори-дармон сақловчи омборнинг боғлиқлигини таъминлаб бериши лозимлигини айтди. Ҳоким ўринбосари ҳозир таклиф қилинаётган ҳолатда дорихона ва омбор ўртасида боғлиқлик йўқлигини ҳам тан олди ва қурувчига бу масалани ўйлаб, бир кундан сўнг таклиф бериш ҳақида топшириқ берди. Тадбиркорнинг айтишича, бир кун муддат ўтгач қурувчи тадбиркорга «хоҳлаган жойингга бориб шикоят қил, дорихонага кириб-чиқувчи йўлакни бермайман», — деган жавобни айтган.

    Қурилиш ташкилотининг айни кундаги масъули Яшин Элибоевнинг қўшимча қилишича, тадбиркор дорихона ертўласига кириб-чиқиш учун айланма йўлдан юришга мажбур. Дорихонага кириб-чиқиш учун битта эшик ҳам кифоя.

    — Бу муаммони фақатгина вилоят ҳокими Зафар Рўзиев ҳал қилиб бериши мумкин, — дейди тадбиркорнинг турмуш ўртоғи Турсунтош Панжиева. — Шаҳар ҳокимлиги бу масалада ожизлик қилмоқда. Ёки шаҳар ҳокими бу муаммодан кўз юммоқда. Қурилиш ташкилоти эгаси «қаерга борсанг бор», деган гапни айтяпти. Минг афсуски, вилоят ҳокими қабулига киролмаяпмиз. Бир неча марта бордик, тополмадик.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Маълум бўлишича, «Ҳамраев Эркин таъмир бинокор» қурилиш ташкилоти собиқ Ўзбекистон кўчасидаги 36 та турар жой биносини бузиб, ўрнида 103 та турар жой ва ҳатто ўзларига ҳам номаълум бўлган нотурар жой биноларини қурган.

    Ушбу қурилиш ташкилоти қурган уйларда яшовчи 73 ёшли Муяссар Омонова ҳамда Норхол Алимовалар ҳам янги қуриб берилган уйларнинг аҳволидан шикоят қилмоқда. Ушбу кўп қаватли уйларда яшовчиларнинг айтишича, қурилиш ташкилоти янги қурилган уйларга иситиш учун «батарея»лар ўрнатгану, «котёл»ни ёдидан чиқарган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Кўчиб ўтганимизга 3 йил бўлган бўлса, ўтган 3 йил давомида қишда уйни иситолмай оворамиз, — дейди Норхол Алимова. — Энг кулгилиси, биз учун қуриб беришган янги уйларда иситиш «батарея»лари ўрнатилган бўлсада, қозонхона ўрнатилмаган. Қишда уйни қандай иситамиз деб бошимиз қотади. Қурилиш ташкилоти масъулларига бир неча марта айтдик. Улар «снос»чиларга берилган уйга «котёл» ўрнатилмаслиги, сотилган уйларга қўйиб беришларини айтишган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Қурилиш ташкилоти масъули Яшин Элибоев ушбу шикоятларга жавоб берар экан, бу муаммодан хабари йўқлигини, «котёл» муаммоси бир ҳафтада бартараф этилишини айтди.

    — «Котёл» муаммосидан ташқари уй бериш борасида ҳам жуда пала-партиш иш қилишган, — дейди 84 ёшли Исмат бобо Муродов. — Менинг эски уйим биринчи қаватда жойлашганди. Булар менга 3-қаватдан уй беришди. Энг ёмони, 3 хонали уйим 2 хонага айланиб қолди. Устига-устак, кампирим 73 ёш, ўзим 84 ёш бўла туриб 3-қаватга зўрға чиқамиз. Чиқсак тушолмаймиз, тушсак чиқолмаймиз. Нега уй беришаётганда ёшимизни, аҳволимизни ҳисобга олишмади?

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    91 ёшли отахон Эшқувват Панжиев ҳам шу муаммодан шикоят қилмоқда.

    — Менинг эски уйим 4 хонали эди, менга 3 хонали уй беришди, — дейди 91 ёшли отахон Эшқувват Панжиев. —Бузиб ташланган эски уйимиз ногирон қизим Жумахол Панжиеванинг номида эди. Ногирон қизим ҳам энди юқори қаватда яшашга мажбур. Кўп қаватли уйнинг юқори қаватидан уй беришгани учун шаҳардаги уйимда яшолмаяпман. Қишлоққа қайтишга мажбур бўляпман. Боиси тушиб-чиқишга қийналаман.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Қашқадарёлик тадбиркор Ғанишер Нуриллаев билан суҳбатимиз сўнгида у дорихона ташкил этганига 25 йил бўлганлиги, шу касбининг орқасидан 4 нафар фарзанд улғайтирганини айтди. Унинг айтишича, бузилишлар сабаб сўнгги 4 йилда нафақат ўзи, балки қўлида ишловчи 4 нафар ишчисининг ҳам хонадонига даромад кирмаган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Аммо буни гапирмаяпман, жим турибман, - дейди Ғанишер Нуриллаев. — Юртимиз фаровонлиги учун шундай бузилиш ва қурилишлар кераклигини биламан. Вазиятни тушуниб, 4 йиллаб кутсамда, бугун оёқости қилишмоқда. Очиқчасига устимдан кулиб, ҳақимни еб кетишяпти. Айтингчи, шу адолатданми?

    «Дарё» таҳририяти Қашқадарё вилояти ва Қарши шаҳар ҳокимликлари ушбу муаммога эътибор қаратиб, адолатли қарор чиқаришда ташаббус кўрсатишидан умидвор. Таҳририят мавзуга албатта қайтади.

    03.09.2019, 16:31   Изоҳ (0)   30773
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Дилшод Эшнаев Дин ишлари бўйича қўмитада Нуриймон Абулҳасаннинг ўрнини эгаллади. У ҳам ДХХдан

    03.09.2019, 15:31

    Фоторепортаж: Ҳарбийлар ўртасида ўтказилган ярим марафон якунига етди

    03.09.2019, 15:01

    Наманганда маиший чиқиндилардан экологик тоза электр энергияси ишлаб чиқарилади

    03.09.2019, 14:22

    Андижонда халқ таълимига берилган 34 коллежнинг 15 тасида янги мактаб ташкил этилди

    03.09.2019, 13:53

    Жомбойда автобус ва юк машинаси тўқнашуви оқибатида 1 киши ҳалок бўлди, 22 киши жабрланди. Асосий маълумотлар

    03.09.2019, 13:05

    Мактаблар рейтингини аниқлаш жараёнида учраган сохталаштириш ҳолатлари ҳақида маълумот берилди

    03.09.2019, 12:48
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25

    Гўшт еювчи бактерия АҚШ пляжларини эгаллаб олди

    Дунё | 23 август, 10:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.