Тошкентнинг Олмазор туманида яшовчи 42 ёшли А.Х. 8 август куни оқшомда «Тошкент савдо маркази» (собиқ «Абу Сахий») бозори олдидаги автотураргоҳда қашқадарёлик 38 ёшли С.Х.га Ғузор туманига етказиб бериш илтимоси билан 57 миллион сўм нақд пул берган.
Лекин С.Х. шу кунга қадар пулларни кўрсатилган манзилга олиб бормаган ва ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборган. Олмазорлик фуқаролик ушбу ҳолат юзасидан 30 август куни Чилонзор тумани ИИБга мурожаат қилган.
«Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, С.Х. ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дея хабар бермоқда Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси ахборотида.
Изоҳ (0)