Тошкентда Мустақиллик байрами муносабати билан Сайилгоҳ кўчаси, Алишер Навоий номидаги давлат академик катта театри, Халқлар дўстлиги санъат саройи, Байналмилал маданият маркази биноси олдидаги майдонларда, 11 та туман марказларида ҳамда барча истироҳат боғларида халқ сайиллари ўтмоқда.
Бундан ташқари, пойтахтдаги 508 та маҳалла гузари, боғ ва майдонлар, 35 та олий ўқув юртларининг ҳудуди ва 1000 дан ортиқ корхона, ташкилот, муассасаларда ҳам байрам тадбирлари ўтказилмоқда. Фотосуратчи Мадина Нурман сайлгоҳлардан фоторепортаж тайёрлади.
1 сентябрь, якшанба куни соат 21:00 да Халқлар дўстлиги майдонида байрам мушакбозлиги бўлиши кутилмоқда. Тошкент ҳокимлигидан маълум қилишларича, бу тарихдаги энг катта ва энг баланд мушакбозлик бўлади. «Дарё» ушбу тадбирдан ҳам фоторепортажни эътиборингизга ҳавола қилади.
Изоҳ (0)