Юрген Клопп шогирдлари Англия Премьер Лигаси 4-туридан ўрин олган «Бёрнли»га қарши сафар ўйинида (3:0) ғалаба қозонди.
Натижада Мерсисайд клуби мусобақа доирасидаги кетма-кет 13-ғалабасини қўлга киритди. Бу эса «Ливерпуль»нинг Премьер Лигадаги рекорди ҳисобаланади.
«Қизиллар» 2019 йил мартидан бери мағлуб бўлмади. Ўтган мавсум ҳисобидан 9 та, амалдагисидан эса кетма-кет 4 та ўйинда ғалабага эришилди.
Айни дамда «Ливерпуль» мусобақа жадвалида 12 очко билан якка пешқадам бўлиб турибди.
Эслатиб ўтамиз, Клопп жамоаси ўтган мавсум 97 очко билан 1-ўринни 98 очко жамғарган «Манчестер Сити»га бой берган эди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)