• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ҳафталик дайжест: Уч қаҳрамон, «Ўзбеккосмос»нинг ташкил этилиши, президент ва блогерлар, ҳукуматдаги рокировкалар

    Тарихга айланган ҳафта ҳукумат тизимидаги кескин кадр алмаштиришлар билан ёзиладиган бўлди. Президент кўплаб арбобларни тақдирлади. Энг муҳими – бу ҳафта амалдорларимиз сира қовун туширмади. Мустақиллик арафаси тинч ва кўтаринки кайфиятда кечди. Дайжестимизни бошладик.

    Ўзбекистон энди фазони ўзлаштиради. Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги («Ўзбеккосмос») ташкил этилмоқда. Белгиланишича, стратосфера ва учувчисиз учиш аппаратлари, шунингдек, Ерни масофадан туриб зондлаш ва йўлдошли алоқа космик аппаратларини қўллаган ҳолда давлат органларига масалаларни ҳал этиш самарадорлигини оширишда кўмаклашиш ҳамда бошқа бир қатор ишлар «Ўзбеккосмос»нинг вазифасига киради. «Ўзбеккосмос» агентлиги бош директори мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шартларига кўра, вазирнинг биринчи ўринбосарига, бош директор ўринбосарлари эса вазир ўринбосарларига тенглаштирилади.

    * * *

    Шавкат Мирзиёевнинг фармонига мувофиқ, бир гуруҳ ўзбекистонликлар ва Ўзбекистон билан самарали ҳамкорлик қилиб келаётган хорижликлар фахрий унвонлар, орден ва медаллар билан тақдирланди. Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенеси раиси Муса Ерниязов, фарғоналик фермер Лола Муродова ҳамда  «Нуроний» жамғармасининг Самарқанд бўлими раиси Ҳасан Нормуродовлар «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони билан тақдирланди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Россия элчиси Владимир Тюрденев «Меҳнат шуҳрати» ордени, Фредерик Стар, Ҳелена Фрэйзер, Трент Келли, Жон Макгрегор «Дўстлик» ордени билан мукофотланди. Улар миннатдорчилик нутқини ўзбек тилида сўзлади.

    Қатор маданият арбоблари ҳам унвонлардан бенасиб қолмади. Адиб Худойберди Тўхтабоев, актёр Афзал Рафиқов, хонандалар Севара Назархон, Муножат Йўлчиева, Замира Суюнова, актриса Клара Жалилова ва бошқа кўплаб фан, адабиёт, санъат вакиллари ҳам мукофотланди. Бу йилги тақдирлашларнинг эътиборга молик тарафи шундаки, мустақиллик даврида олий давралардан узоқ турган, юз ёшни қоралаган ёзувчи ва шоир Шукрулло ҳам «Меҳнат шуҳрати» ордени билан қутланди.

    100 ёшдан ошган 14 нафар фуқаро «Шуҳрат» медали билан тақдирланди.

    Бундан ташқари, кўплаб вилоят ҳокимлари, қатор туманлар ҳокимлари ҳамда аппарат ходими, Марказий банк раиси ва бошқа давлат мансабдорларига орден-медаллар тақилди. Материалда ҳажм чеклангани боис уларнинг исм-шарифларини ушбу ҳаволадан ўқиб олишни тавсия этамиз.

    * * *

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Самарқандда «Шарқ тароналари» фестивали очилиши олдидан Шавкат Мирзиёев  ўзбекистонлик ва хорижлик блогерлар билан учрашиб селфига тушди. Таниқли блогер Хушнудбек Худойбердиев президент билан ёнма-ён тушган расмини «тарихий селфи» дея блогига жойлади. АОКА раисининг ўринбосари Саида Мирзиёева президентнинг блогерлар билан учрашувини «тарихий» деб атади. Шавкат Мирзиёев учрашувда «Орангизда ўзимизнинг қоракўзларимизни кўриб турибман. Бу менга ифтихор бағишлайди. Билингки, Президент сизларни доим қўллаб-қувватлайди», деди.

    * * *

    Бу ҳафта ҳукумат тизимида кадрлар алмашинувига бой бўлди. Эътибор, асосан, ёш кадрларга қаратилаётганини таъкидлаш жоиздир. Келинг, ушбу муҳим ўзгаришлар билан дайжестимизда қисқача таништириб ўтамиз.

    Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири лавозимида ишлаб келган Шерзод Қудбиев президентнинг давлат хизмати ва давлат ҳокимияти органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлди.

    Қаҳрамон Қуронбоев.

    Қаҳрамон Қуронбоев.
    Фото: «Дарё»

    «Ёшлар иттифоқи» етакчиси Қаҳрамон Қуронбоев эндиликда давлат хизмати ва давлат ҳокимияти органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича президент маслаҳатчисига айланди. Унинг келин-куёв кортежини тўхтатиб ёшларни таксига ўтиргизиб юборгани ўтган йили машҳур воқеага айланган эди.

    Хўш, Қуронбоев ўрнига ким тайинланди? Унинг ўринбосари Алишер Саъдуллаев. 23 ёшида Халқ таълими вазирига ўринбосари бўлган Алишер 25 ёшида иттифоқ раислигига тайинланиб, бир вақтнинг ўзида президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчисига биринчи ўринбосар ҳам бўлди. Ёшлар иттифоқининг етакчиси ёшлардан бўлиши мантиққа ҳам мос келади.

    Нуриймон Абулҳасан.

    Нуриймон Абулҳасан.
    Фото: «Azon.uz»

    Дин ишлари бўйича қўмитада ҳам кадрлар алмашинуви бўлди. Қўмита раиси Жасур Акромов, раис ўринбосари — Диний-ижтимоий жараёнларни ўрганиш ахборот-таҳлил маркази директори Нуриймон Абулҳасан ишдан озод этилди. Ҳозирча уларнинг ўрнига ҳеч ким тайинлангани йўқ.

    * * *

    Яқинда ножоиз фотосуратлари тарқаб кетган Андижон шаҳри ҳокими ҳафта бошида ишдан олинди. Унинг ўрнига вақтинча бошқа одам қўйилди. Шундан сўнг собиққа айланган ҳоким Дилмурод Раҳматуллаев видеомурожаат билан чиқиб, «тарқалган мурожаат ва мулоқотлар ёлғон», деди. «Буни Андижон шаҳри, вилояти ва раҳбариятининг обрўсига путур етказиш, деб ўйлайман. Буни қоралайман, лаънатлайман», деб таъкидлади. Унинг охирги сўзлари ўзбек интернетида машҳур бўлиб кетди ва мемлардан ўрин олди.

    Фото: «Fayzbog.uz»

    Интернет сайтлари иштироки билан ҳокимбува ишдан олинганидан сўнг, одатдагидай, расмий нашрлар у ҳақдаги танқидий материалларни кўп куттирмади. Вилоят ҳокимлиги муассислигидаги «Андижоннома» газетаси Дилмурод Раҳматуллаев авваллари 30 га яқин ҳолатда қонун талабларига зид ҳужжатларни имзолагани ҳақида ёзди.

    Мавзуга доир:

    Ҳафта ижтимоий муаммолари: Давлатнинг жунига шахсий жунингни аралаштирма

    Дайжестимиз сўнгида ўқувчиларни Мустақиллик байрами билан қутлаймиз. Элимизга тинч-омонлик, турмушимизга фаровонлик ва барака ёр бўлсин. Бу ҳафта кўнгилли янгиликларга бой бўлди. Бундай кейин ҳам кўнгилли хабарлар кўпайсин, деймиз. «Дарё» сизга ҳар қандай хабарларни тезкорлик билан етказишда давом этади.

    01.09.2019, 18:34   Изоҳ (0)   57570
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Каттақўрғон шаҳрида 62 метрлик флагшток қад ростлади

    01.09.2019, 17:55

    Самарқандда 61 ёшли фуқаро тиббиёт коллежи томон ҳайдовчисиз ҳаракатланиб бораётган бензовозни тўхтатиб қолди

    01.09.2019, 17:25

    Тошкентдан Ғузорга такси орқали бериб юборилган 57 млн сўм нақд манзилга етиб бормади. Ҳайдовчи ушланган

    01.09.2019, 16:37

    Андижон вилояти раҳбарларини танқид остига олган журналистга ўлим билан таҳдид қилишди

    01.09.2019, 16:28

    Самарқандда вилоят Халқ таълими бошқармаси раҳбари ўзгарди

    01.09.2019, 16:16

    Фото: Тошкент марказида Мустақиллик байрами қандай ўтмоқда?

    01.09.2019, 15:44
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.