Иккинчи жаҳон уруши бошланганининг 80 йиллиги муносабати билан Польшанинг Гданьск яқинидаги Вестерплатте ярим ороли ва Велюнь шаҳрида хотирлаш тадбирлари бошланди.
Бу икки манзил ҳам 1939 йил 1 сентябрда биринчи бўлиб немис-фашист қўшинлари хуружига дуч келганди.
Велюньга Германия президенти польшалик ҳамкасби Анжей Дуда ҳамроҳлигида етиб келди. Бу ерда давлат раҳбарларининг чиқиш қилиши кутилмоқда.
Хотирлаш маросимлари иштирокчилари Вестерплаттедаги музей пойдеворига тош қўйиш маросимида қатнашади. Асосий тадбирлар Варшавада бўлиб ўтади.
Мазкур тадбирларда 40 га яқин хорижий делегациялар, жумладан, 20 нафар атрофида давлат ва ҳукумат раҳбарлари иштирок этиш истагини билдирганди. Улардан айримлари, жумладан, Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ етакчиси Дональд Трамп кейинчалик турли сабабларга кўра ташрифларини қолдирди.
Изоҳ (0)