Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармонларига мувофиқ, Мустақилликнинг 28 йиллик байрами арафасида бир гуруҳ ўзбекистонликлар ва Ўзбекистон билан самарали ҳамкорлик қилиб келаётган хорижликлар фахрий унвонлар, орден ва медаллар билан тақдирланган эди. Президент матбуот хизматининг хабар беришича, 31 август куни Кўксаройда ана шу юксак мукофотларни топшириш маросими бўлиб ўтган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент йиғилганларни, уларнинг тимсолида жойларда давлат мукофотларини қабул қилиб олаётган барча ўзбекистонликларни муборакбод этди. Қайд этишларича, Шавкат Мирзиёев маросимга йиғилганларни номма-ном тилга олиб, давлат мукофотлари билан табриклаган. Уларни Ўзбекистоннинг асл фарзандлари, виждони пок, қалби уйғоқ одамлар, деб атаган. Президент тақдирланганларга мукофотларни тантанали равишда топширган.

Фото: Президент матбуот хизмати

«Мана шундай мукофот олиш ва унга муносиб бўлиш ҳаммага ҳам насиб этмайди. Бугун сизлардаги қувонч, кўтаринки кайфиятдан мен ўзим учун ҳам катта куч, катта қувват олдим. Барчангизни Мустақиллик куни билан яна бир бор чин қалбдан табриклайман», — деб таъкидлаган Президент.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати