• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Шарқ тароналари» бош соврини — Гран-при ўзбекистонлик Меҳринигор Абдурашидовага топширилди

    Самарқанд шаҳрида «Шарқ тароналари» XII халқаро мусиқа фестивали якунланди, дея хабар бермоқда ЎзА.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Маълумотларга кўра, шу пайтгача ўн бир марта ўтказилган ушбу мусиқа анжуманида дунёнинг 114 давлатидан вакиллар қатнашган. Биргина жорий йилнинг ўзида иштирокчи давлатлар сони 75 тани ташкил этди. Фестиваль танлов дастурларида эса 32 мамлакат мусиқий жамоаси, хонанда ва созандалар қатнашди. Аргентина, Мянма давлатлари ва Фижи ороллари вакиллари «Шарқ тароналари»да илк бор иштирок этди.

    Ўн иккинчи фестиваль аввалгилардан бироз ўзгача ўтказилди. Қатнашчилар профессионал тарздаги халқ мусиқа ва қўшиқлари ҳамда анъанавий йўлда ижод қилинган замонавий мусиқа ёки қўшиқ йўналишларида танловда иштирок этди. Уларнинг чиқишларини турли давлатлар мусиқашунослари ва бастакорлар, халқаро ташкилотлар вакилларидан иборат 11 нафар ҳакамдан иборат ҳайъат баҳолаб борди.

    26—30 август кунлари дунё санъат аҳлининг бош саҳнасига айланган Регистондаги амфитеатрда «Шарқ тароналари» XII халқаро мусиқа фестивали ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

    Дастлаб, фестиваль қатнашчилари «Энг яхши либос ва мусиқа уйғунлиги», «Меҳр-оқибатни тараннум этгани учун», «Шарқ халқлари мусиқа санъати жонкуяри», «Анъаналарга содиқ жамоа», «Қадриятлар давомчиси» каби номинациялар бўйича тақдирланди. Самарқанд вилояти ва шаҳар ҳокимлиги ҳамда бошқа ташкилотларнинг махсус мукофотлари топширилди.

    Номинация ғолибларига диплом, 500 АҚШ долларидан пул мукофоти ва эсдалик совғалари топширилди.

    Саҳнага Тожикистон («Бадахшон» жамоаси) ва Россия («Аярхан» жамоаси)дан келган жамоалар ҳамда Ўзбекистон вакиллари — Азизжон Абдуазимов ва Улуғбек Элмуродзода таклиф этилди. Уларга фестивалнинг учинчи даражали дипломлари, 2 минг АҚШ долларидан пул мукофоти ва эсдалик совғалари тақдим этилди.

    Иккинчи ўринга Туркманистоннинг «Арчабил» ва Мўғулистоннинг «Хатан» жамоалари сазовор бўлди. Уларга 3,5 минг АҚШ долларидан пул мукофоти, диплом ва бошқа совғалар топширилди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Фестивальнинг профессионал халқ мусиқа ва қўшиқлари ҳамда анъанавий йўлда ижод қилинган замонавий мусиқа ёки қўшиқ йўналишлари бўйича биринчи ўринга Қирғизистонинг «Қомузчилар» дуэти ҳамда Озарбайжондан келган Парвиз Гасимов муносиб, деб топилди. Уларнинг ҳар бири 5 минг АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофоти, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Нуфузли ҳакамлар ҳайъати хулосасига кўра, «Шарқ тароналари» XII халқаро мусиқа фестивалининг бош соврини — Гран-при Ўзбекистон вакили Меҳринигор Абдурашидовага берилди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    — Дунёдаги нуфузли санъат фестивали ғолиби бўлганимиздан чексиз ҳаяжон ва қувончдамиз, – дейди Гран-при соҳиби, Ўзбекистон давлат консерваторияси талабаси Меҳринигор Абдурашидова. – Аслида, «Шарқ тароналари»да иштирок этиш, Регистонда қўшиқ куйлашнинг ўзи катта шараф. Бу фестивалда ғолиб бўлиш эса барча иштирокчиларнинг энг катта орзуси ҳисобланади. Бизга бу йил ана шундай бахт насиб этди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Маросимда Ўзбекистон санъат усталари ва ёш ижрочилар, фестиваль ғолиблари иштирокида концерт дастури намойиш этилди.

    31.08.2019, 07:17   Изоҳ (0)   38261
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Самарқанд шаҳрининг бош режаси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди (видео)

    31.08.2019, 05:31

    Янгийўлда газ трубасини кесиш чоғида портлаш содир бўлди. Икки киши касалхонага ётқизилди

    31.08.2019, 00:07

    Қорақалпоғистон Республикаси ва Навоий вилоятида шамол электр станциялари қурилади

    30.08.2019, 23:53

    Ленинградда икки ўзбекистонлик лифт шахтасига тушиб кетди

    30.08.2019, 23:39

    Жиззахда 450 млн долларлик кон-бойитиш мажмуаси қурилади

    30.08.2019, 23:24

    Апелляция шикоятлари бўйича аризаларни қабул қилиш якунланди

    30.08.2019, 23:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    Ўзбекистон | 16 август, 23:46

    Грецияда 4 кун ичида 242 та ўрмон ёнғини содир бўлди (видео)

    Дунё | 16 август, 23:39

    Мадонна 66 ёшда: бутун умр отасининг розилигини излаган ва жаннатдан ҳайдалишдан қўрққан қизалоқдан поп маликаси бўлишгача босиб ўтилган йўл

    Мусиқа | 16 август, 23:26

    АҚШ ғазоликлар учун виза беришни тўхтатди

    Дунё | 16 август, 23:15

    Афғонистонда соқол олган эркаклар ҳибсга олинмоқда

    Дунё | 16 август, 22:55

    Суперлига. “Насаф” “Шўртан”ни ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди 

    Спорт | 16 август, 22:44

    “Жамият билан давлат ўртасида мулоқот йўқ” — Абдулла Абдуқодиров Ўзбекистон ривожи учун нималар муҳимлиги ҳақида

    Ўзбекистон | 16 август, 22:34
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.