• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Самарқанд шаҳрининг бош режаси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди (видео)

    Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 5 январдаги қарори асосида Қурилиш вазирлиги томонидан тасдиқланган манзилли дастурга мувофиқ «ТошкентбошпланЛИТИ» давлат унитар корхонаси томонидан 2017—2019 йилларда Самарқанд шаҳрининг 2040 йилгача мўлжалланган бош режасини ва марказий қисмини батафсил режалаштириш лойиҳасини ишлаб чиқиш белгиланган.

    Фото: Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

    Фото: Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

    Дастурга кўра, бош режа ва батафсил режалаштириш лойиҳаси «ТошкентбошпланЛИТИ» давлат унитар корхонаси ҳамда Хитойнинг China Construction Engineering Design Group Corp. Ltd компаниясининг мутахассислари ҳамкорлигида ишлаб чиқилди. Лойиҳа белгиланган тартибда дастлаб Самарқанд вилояти ва шаҳри мутасадди ташкилотлари ва жамоатчилик вакиллари иштирокида муҳокама қилиниб, кейинги босқичда республика архитектура-шаҳарсозлик кенгашида кўриб чиқилиши ҳамда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланиши белгиланган.

    Самарқанд вилояти Қурилиш бош бошқармаси ахборот хизматининг «Дарё»га маълум қилишича, жорий йилнинг июль ва август ойларида вилоят ва шаҳар ҳокимликлари, ташкилотлар масъуллари иштирокида муҳокама қилинган бош режа лойиҳаси кенг жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

    Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги муносабати билан 1991 йилдан буён Самарқанд мамлакатнинг энг қадимий шаҳарларидан бири мақомига эга бўлиб, ўзининг барча даврларининг ноёб тарихий, маданий, маънавий ва меъморий хусусиятларини сақлаб қолди. Бугунги кунда Самарқанд шаҳри аҳолиси 529 минг кишини ташкил этади. 11198 гектар ер майдонига эга бўлган шаҳар йирик иқтисодий, маъмурий, сиёсий, илмий, таълим ва маданий марказ ҳисобланади.

    Самарқанднинг ноёблиги ва унинг жаҳон маданиятидаги улкан тарихий ва маданий аҳамияти, унинг ривожланишида асосий омил ҳисобланади. Янги бош планнинг вазифасига шаҳарсозликнинг яхлитлигини, яъни, у ердаги табиий шароитларни, ёдгорликлар ва уларнинг атрофини, жамият ҳудудларини, маҳаллаларни, инфратузилмаларни ва Ислом маданиятини ҳамда унинг маънавий меросини асраб келаётган самарқандликларнинг ҳаёт тарзини сақлаб қолиш вазифаси қўйилган.

    2001 йилда бўлиб ўтган Жаҳон мероси қўмитасининг 25-сессиясида Самарқанднинг тарихий маркази «Самарқанд – маданиятлар чорраҳаси» номинациясида UNESCO’нинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган.

    Шаҳарнинг жойлашуви. Самарқанд шаҳри Ўзбекистоннинг марказида, бир томондан қадимги маданият, иккинчи томондан эса автомобиль йўллари, замонавий темир йўллари ва ҳаво йўлларининг бирлашмасида жойлашган. Ўзининг қулай иқтисодий ва географик жойлашуви туфайли Самарқанд шаҳри бутун регион маркази сифатида шаклланиб, жадал ривожланмоқда.

    2040 йилга келиб, аҳоли сони 1 миллионга, шаҳар ҳудуди эса 30 000 гектарга етади.

    Минтақавий мувофиқлаштириш. Самарқанд шаҳрининг бош планида Самарқанд агломерациясининг қўшни аҳоли пунктлари билан ўзаро манфаатли иқтисодий ривожланиши, сайёҳлик ижтимоий соҳа, муҳандислик ва транспорт инфратузилмаси, экологик муҳит, саноат ва бошқа омиллар орқали эришиш учун минтақавий мувофиқлаштириш орқали шаҳарни жадал интеграллашган ривожланиши кўзда тутилган.

    Саноат. Бош планда, шаҳар аҳолисининг ўсишини инобатга олган холда, мавжуд саноат корхоналарини ривожлантириш ва янги саноат корхоналарини барпо этиш кўзда тутилган. Қурилиш, машинасозлик, металлни қайта ишлаш, сайёҳларга хизмат кўрсатувчи корхоналарни жадал ривожлантириш, халқ ҳунармандчилиги, енгил, озиқ-овқат ва маҳаллий саноат корхоналари, кимё корхоналарининг ўсишини камайтириш, саноатнинг асосий йўналишларини ташкил этади.

    Экологик муҳит. Атроф-муҳитни яхшилаш бўйича комплекс чора-тадбирлар қуйидагилардан иборат. Атмосферага ва сув ҳавзаларига бўлган зарарни камайтириш мақсадида санитария томондан зарарли корхоналарни шаҳардан чиқариб ташлаш, яшил санитария зоналарини яратиш, автотранспортдан чиқадиган зарарли моддаларни камайтириш учун экологик стандартларни ошириш, вентиляция коридорларини сақлаш. Шунингдек, ҳозирги аэропортни шаҳар чегарасидан чиқариб, халқаро стандартларга жавоб берадиган янги аэропортни қуриш.

    Транспорт. Бош планда тарихий ҳудуд ичидаги ва ташқарисидаги турли хил йўл ҳаракати қоидаларини яратиш, тарихий ҳудуддаги транспорт тармоғига бўлган юкланишни камайтириш ҳам кўзда тутилган. Йўлларнинг микроциркуляциясини яратиш мақсадида мавжуд бўлган йўлларни қайта тиклаш, жамоат транспорти тизимини фаол ривожланиши, шунингдек, пиёда ва велосипедлар учун шароитлар яратиш режалаштирилган.

    Уй-жой ҳудуди. Бош план фаровон ҳаёт муҳитини яратишга йўналтирилган бўлиб, анъанавий туманлар маҳаллаларнинг турмуш тарзини энг юқори даражада сақлаб қолади. «Янги туман» ва «Янги шаҳар» тушунчалари турли баландликдаги турар-жой майдонларини қуришда, босқичма-босқич тенденцияларни англатади ва турли хил ва юқори сифатли яшаш муҳитларини яратишга қаратилган. Автотранспортсиз кўчалар, шахсий ҳаётни жамоат ҳаётидан ажратиш, пиёда ва яшил ҳудудлар, архитектуранинг хилма-хиллиги, ижтимоий инфратузилмаларнинг 15 дақиқалик масофада жойлашиши кўзда тутилган.

    Маъмурий-ижтимоий марказлар, ижтимоий соҳанинг ривожланиши. Аҳолининг турли қатламлари учун қулай ҳаёт муҳитини яратиш мақсадида бош пландаги маъмурий, маданий ва савдо-кўнгилочар объектларни жойлаштиришда қулай транспорт ва пиёдалар йўлларининг боғланиши ҳисобга олинган. Жамоатчилик ҳудудлари ва ижтимоий инфратузилма аҳолига кенг кўламли хизматлар кўрсатиш билан шаҳар аҳолиси учун алоқа марказларини яратиш орқали туманлар, микрораёнлар ва маҳаллалар аҳолисининг эҳтиёжларини қондириш учун яратилган.

    Шаҳардаги замонавий санъатни қўллаб-қувватлаш мақсадида мактаблар, болалар боғчалари, музейлар, маданий марказлар ва кўргазма заллари, намойиш ва харид қилиш жойлари каби маданий объектлар қуриш режалаштирилган. Шаҳарнинг ноёб тарихи ва архитектураси, турли архитектура услубларига алоҳида эътибор бериш, уларнинг эффектив бирлигини аниқлаб ишга солиш, Самарқанд аҳолисининг анъанавий турмуш тарзини намойиш этиш учун тарихий маҳаллалардан фойдаланиш кўзда тутилган. Мақсад — Самарқандни Ўрта Осиёнинг замонавий санъат марказига айлантириш.

    Яшил ҳудудлар. Яшил ҳудудлар яшил майдонларнинг ривожланган тизими сифатида лойиҳаланган. Яъни, шаҳар ва туманларда янги паркларни барпо қилишни, пиёдалар хиёбонлари, дарёлар, ариқлар ва каналлар атрофида боғлар яратишни ва шаҳарнинг тарихий тоғли ландшафтларини ва Чўпон ота тепалигини сақлаб қолиш ва ҳимоя қилиниши кўзда тутилган.

    Спорт ва дам олиш жойлари. Спорт ва дам олиш ҳудудларини яратиш бутун аҳолининг жисмоний тикланишига, бўш вақтни ўтказиш ва дам олиш соҳасини фаол ривожланишига, аҳолининг турмуш сифатини яхшилашга ёрдам беради.

    Шаҳарнинг муҳандислик ва техник таъминоти. Шаҳарнинг муҳандислик ва техник таъминоти унинг келажакдаги барча талабларини қондира олади. Мавжуд бўлган инфратузилманинг қайта тикланиши ва янги муҳандислик коммуникацияларни қуриш, шаҳарнинг санитария-гигиена ҳолатини яхшилашга қаратилган.

    Туризм. Бош планда маданий туризмни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилган. Миллий иқтисодиётнинг етакчи сектори ҳисобланган туризм, шаҳар иқтисодиётининг устувор соҳасига айланади. Бунга ривожланган сайёҳлик маршрутлар тармоғи, сайёҳлик марказлари, меҳмонхоналар тармоғи, туристик хизмат кўрсатиш корхоналари, этнографик музейлар ва қўриқхоналарни яратиш орқали эришилади.

    Зарафшон дарёси ва Дарғом канали ўртасида бионик тарзда ривожланадиган, ихчам ва инклюзив, иқлимга чидамли шаҳар шаклланади. Шаҳарнинг мавжуд режавий тузилиши максимал даражада сақланиб қолинмоқда. Тарихий ҳудуд эса ривожланаётган шаҳарнинг бир қисми сифатида меъморчилик захирасига айлантирилади.

    Бош планнинг мақсади — ривожланиш орқали муҳофазалаш ва муҳофазалаш орқали ривожланиш ҳисобланади. Шаҳарнинг барқарор ривожланишини таъминлаш учун самарали ва мослашувчан планлаштириш тизимининг яратилиши орқали XXI аср ўрталаридан бошлаб унинг мунтазам равишда ривожланиши, Самарқандни қадимий Ўрта Осиё цивилизацияси маркази ва замонавий ривожланаётган шаҳар сифатида дунё миқёсида юксалтириш имконини беради.

    31.08.2019, 05:31   Изоҳ (0)   23420
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Янгийўлда газ трубасини кесиш чоғида портлаш содир бўлди. Икки киши касалхонага ётқизилди

    31.08.2019, 00:07

    Қорақалпоғистон Республикаси ва Навоий вилоятида шамол электр станциялари қурилади

    30.08.2019, 23:53

    Ленинградда икки ўзбекистонлик лифт шахтасига тушиб кетди

    30.08.2019, 23:39

    Жиззахда 450 млн долларлик кон-бойитиш мажмуаси қурилади

    30.08.2019, 23:24

    Апелляция шикоятлари бўйича аризаларни қабул қилиш якунланди

    30.08.2019, 23:10

    ДТМ мандат кечикишини имтиёзларнинг кўплиги билан изоҳлади

    30.08.2019, 22:54
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дунёдаги ягона бўлган оқ Ferrari 250 ГТО автомобили аукционга қўйилди (фото)

    Авто | 8 август, 12:43

    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 

    Реклама | 8 август, 12:07

    Ўзбекистоннинг олтин захираси қиймати рекорд даражада ошди

    Ўзбекистон | 8 август, 12:38

    АҚШда аҳолини рўйхатда олишда ноқонуний мигрантлар ҳисобга олинмайди

    Дунё | 8 август, 12:22

    Бельгия ҳудуди орқали Исроилга ҳарбий юк ташишни тақиқлади

    Дунё | 8 август, 12:15

    Иштаҳани камайтириб, озишга ёрдам берадиган 7 та фойдали маҳсулот

    Саломатлик | 8 август, 12:05

    АҚШ Венесуэла президенти Николас Мадуро боши учун 50 млн доллар мукофот пули эълон қилди

    Дунё | 8 август, 11:52

    Жанглар туфайли 22 мингдан ортиқ сомалилик ўз уйини тарк этган — БМТ

    Дунё | 8 август, 11:40

    Instagram: Тошкентда концерт берган Жей Ло, фарзандини уйга олиб чиққан Афруза, Мадина Тожибоеванинг тўйидан репортаж

    Лайфстайл | 8 август, 11:36
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.